«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания кубоги чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Сосьедад»га қарши ўйин (3:4) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Бу футбол. Баъзида ишлар биз истагандек бўлмайди. Қийин ўйин бўлди. Вазиятни ўнглаш учун охиригача ҳаракат қилдик, ҳаттоки 1:4 ҳисобида ютқазаётганимизда ҳам ўзимизга ишондик.
Рақибни табриклашим мумкин. Мағлубиятни қабул қилишимиз керак. Биз охиригача курашдик. «Реал» ҳимояда хатоларга йўл қўйди, биринчи бўлимда ўйинимиз умуман чиқмади. «Сосьедад» яхши ўйнади, биз эса қийинчиликларга дуч келдик.
Хафаман, аммо энди бу биз учун ўтмиш. Якшанба куни «Осасуна»га қарши ўйин кутиб турибди. Энди ўша учрашув ҳақида ўйлашимиз керак.
Бу "Реал"даги мураббийлик фаолиятимдаги энг ёмон кун эмас. Ўйин борасида — йўқ, натижа томонлама — ҳа. Ўз уйимизда 4та гол ўтказиб юбориш — оғир. Аммо энди ҳеч нарсани ўзгартира олмаймиз. Давом этамиз. Мавсум давомида оғир ўйинлар ва қийин рақиблар бўлади. «Сосьедад» бугун ғалаба муносиб ўйин кўрсатди.
Каземиро ўйинга тайёр бўлмагани учун майдонга тушмади. Майдонга тушган бошқа ўйинчилар кураш олиб боришди. Бугун қўлимда бор таркиб билан иштирок этдим», – деди Зидан.