Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Барселона» ҳам Кубок билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Испания кубогининг чорак финал босқичи доирасида яна бир кутилмаган натижа Бильбаода қайд этилди. «Атлетик» клуби иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда «Барселона» дарвозасини ишғол қилиб, ярим финалга йўл олди.

Каталонияликлар бутун ўйин давомида ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди. Иккинчи бўлимда Гризманн ва Месси ўта қулай имкониятлардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса қанотдан етказиб берилган узатмани Иньяки Уильямс бош билан "Барселона" дарвозасига буриб юборди. Шу тариқа, қўшимча бўлимларга ўтиши кутилаётган учрашув асосий вақтда ҳал бўлди.

"Атлетик" ярим финалга йўл олган бўлса, "Реал"нинг ортидан "Барселона" ҳам мусобақани тарк этди.

Испания кубоги, чорак финал
"АТЛЕТИК БИЛЬБАО" - "БАРСЕЛОНА" - 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 90+3 Уильямс.
Атлетик – Унаи Симон, Берчиче, Нуньес, Мартинес, Капа, Рауль Гарсия (Ибаи Гомес, 89), Весга (Сан Хосе, 66), Муниаин (Адурис, 77), Дани Гарсия, Йерай Альварес, Уильямс.
Барселона – тер Стеген, Лангле, Альба, Пике (Умтити, 80), Серджи Роберто, де Йонг, Ракитич (Артур, 69), Фати (Гризманн, 57), Бускетс, Семеду, Месси.
Огоҳлантиришлар: Семеду (6), Месси (39), Альба (40), Йерай Альварес (44), Весга (53), де Йонг (57), Дани Гарсия (63), Пике (72), Артур (81).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:56, 07.02.2020.
Ўқилди: 6189 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4993]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3400]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3247]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2527]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2206]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2067]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1851]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1797]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1737]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1683]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик