Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Мессилона

Баҳо:
+ | -1

Масалан, мен Мессини "Манчестер Сити" ёки ПСЖ либосида осон тасаввур қиламан. Ва ҳозир Каталон клуби атрофида бошланган жанжалнамо ҳолат бир неча йиллар олдинга тузилган Месси трансфери атрофидаги кампания бўлиши эҳтимоли йўқ эмас, деб ҳисоблайман. Фикримни асослашга ҳаракат қиламан.

Биринчидан: аргентиналик билан амалдаги шартнома 2021-йил ёзида ниҳоясига етади. "Барселона" спорт директори Абидал жуда дипломатик тарзда бўлсада лойиҳаси ишланаётган янги шартнома узоқ йиллик бўлиши кераклигига урғу бермоқда. Эрик бу фикрларни Месси ва ўзи ўртасидаги баланд оҳангдаги суҳбат фонида айтаётгани қизиқ!

Иккинчидан: "Месси жамоасини барибир ўзгартиради ёки ўзгартириши мумкин", деган фикримнинг асосий таянчи: ҳозир ҳолат бўйича учта вектор бор - "футболчи", "клуб" ва "трансфер". Яқингача бу рўйхатда "трансфер" вектори умуман йўқ эди. Аммо, энди у бор. Ҳозирча жуда кўринмас нуқта мисол бўлсада, мавжуд. Йиллар, мавсумлар ўтар экан, бир темпда ҳаракатланаётган "футболчи" ва "клуб" векторларида тезликлар ўзгаради. Мессининг спорт формаси салбийлашиши билан унинг клубдаги таъсири ҳам пасаяди. Футболчининг ўзида ҳам яқин йиллар ичида муҳитни ўзгартиришга эҳтиёж ортади. Чунки, таъсир пасайгач уни клубга боғлаб турган гравитацион куч ҳам йўқола бошлайди. Лео бошқа исталган топ-клубга ўтиб 2011-2012 йилларга, яъни ўзи учун энг юксак парвоз бўлган даврга қайтиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, (бу асосий сабаб) масалан ҳозир Месси 300-350 миллионга ҳам сотилиши мумкиндир. Лекин, икки йилдан кейинчи?! Ўзи умуман, буёғига ҳар бир ўтган ой унинг нархини пасайтиради.  Ахир у бугун қанчалик даҳо бўлмасин, Мбаппе каби 21 ёш эмас-ку, тўғрими?! Наздимда, агар трансфер яқин бир-икки йилда амалга ошса клуб ҳам, футболчи ҳам бир-биридан мутлақ манфаатланади.

Сал мураккаб жараён, лекин, тушунарли ёзолдим деб умид қиламан!

Кейин, бу фикрлар менинг ўта субъектив, ожизона ва мутлақ баҳсталаб қарашларим изҳори, холос.

Бундан ташқари, мен ҳатто кўпчилик қатори Месси фаолиятини Каталонияда тугатади, деган фикрга мойилдирман. Лекин, айтганимдек, масалан у бир кун келиб клубини ўзгартирса жуда ҳайрон ҳам бўлмайман. Юқорида ёзганларимни эса митти эҳтимол ҳақида эслатма деб билсангиз мамнун бўламан!

Ориф Толипов.

P.S: Ашаддийлардан Месси ҳақидаги бази фикрларни юракларига яқин олмасликни сўрайман. Мен Мессини замонавий футболдаги энг кучли футболчи деб билишим мумкин, масалан. Лекин, у ҳам одам! Ёши ўтиб, спорт формаси салбийлашади, деганимга мени "антимессичи" ёки "роналдучи"га чиқармайсиз, деган умидим йўқ эмас! :)

P.P.S: Энг даҳшати, ярим кечаси шуларни ёзиб, каналда кейинроқ чиқиши учун вақтни суриб жойлаб бўлгандим ҳамки Mirror нашри "Манчестер Сити"да пайдо бўлган умид ҳақида ёзиб қолди.

Манба: https://t.me/tolipovorif
Киритилди: 06:29, 07.02.2020.
Ўқилди: 10868 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.