Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Даврон Файзиев мақоласи: Бир-биридан «қолишмаган» «Реал» ва «Барса»

Баҳо:
+ | -

Испан футболига бефарқ бўлмаган анчагина мухлисларнинг асаблари тунда таранглашган. Бундан ўзини ҳимоялаб, ўйқуни афзал кўрганлар эса тонгда ўйғониб “Мен етишмадим” дегандир. Бир томондан ўз клуби натижасидан ранжиган бўлса, бошқа томондан азалий рақиблар мағлубиятидан хабар топиб “ҳа ундай бўлса, майли, ҳечқиси йўқ” деб кўнгли озгина таскин топгани ҳам бор гап.

Мана шунақа бу клублар, жуда ўзига хос.

Бири кутилмаганда голлар шоуси ташкил этиб берди. Натижада, Зидан келгандан бери биринчи бор ўз майдонида 4 гол ўтказиб юборди. Зидан бошчилигида бу мавсум биринчи бор "Сантьяго"да ютқазди.

Бошқа бири 93-дақиқада гол ўтказиб турнирни тарк этди. Ички муаммолари ташқарига чиқиб натижага таъсир қилмай қолмади. Касални яширсанг... яширишмаяпти ҳам ўзи буёғига.

Нақадар улар ҳар хил, нақадар улар бир хил..

Испания кубоги, чорак финал
"Реал Мадрид" - "Реал Сосьедад" - 3:4
"Атлетик Бильбао" - "Барселона" - 1:0

Кубок мавқеи тушди.
Ла Лига қадри ошди.

Иккинчи даврадаги "класико" эса “жон чиққунча жанг” ҳолатига келди.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 10:51, 07.02.2020.
Ўқилди: 7641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5759]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2867]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2678]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2641]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1904]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1884]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1860]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1719]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1615]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1523]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик