Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Лено: «Артетага мослашиш учун «Арсенал»да вақт йўқ»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Лондоннинг “Арсенал” клуби дарвозабони Бернд Лено жамоанинг бу йилги мақсади совринли ўринларнинг бири бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

«Жамоамиз таркибида Артета билан ишлашдан норози бўлган одамлар йўқ. Албатта, кўникиш ва мослашиш жараёни кўп вақтни талаб қилади, аммо, бизда вақт йўқ. Биз ҳозирданоқ самарали бўлишимиз ва керакли очколарни жамғаришимиз керак.

Мавсумдаги мақсадимиз – совринли ўринлардан бирини эгаллаш. Мен АПЛ ҳақида гапиряпман. Албатта, яна қандайдир бирор бир совринни қўлга киритишни ҳам хоҳлаймиз», — деди Лено.

Киритилди: 11:13, 07.02.2020.
Ўқилди: 2375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик