Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Энг катта маош олувчи футболчилар рўйхати билан танишинг

Баҳо:
+ | -2

Сўнгги йилларда футболчиларнинг маошлари жадаллик билан ўсиб бормоқда. Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб, грандлар юлдузларни жамоада сақлаб қолиш учун катта миқдорда маош тўлашларига тўғри келади. Stadion.uz айни дамда сайёрамизнинг энг катта маош олувчи футболчилари билан таништириб ўтади.

Гарет Бейл

“Реал Мадрид” жамоасининг айни дамдаги энг исёнкор футболчиси бўлишига қарамай, уелсликнинг футболчининг ойлик маоши 2,5 миллион еврога тенг. “Реал Мадрид”да Бейлдан бошқа ҳеч ким йилига 30 миллион евро маош олмайди. Сўнгги мавсумларда “голфчи” лақабини ортириб олган Гаретнинг ўйинида кескин пасайиш кузатилганига қарамай, унинг маоши пасайгани йўқ.

Антуан Гризманн

Каталонияга кўчиб келганидан бери ўзлигини излаш билан банд йигитнинг маоши ҳам чакки эмас. Каталонияликлар Антуанга ҳар ойда 2,9 миллион евро маош тўлашмоқда. Бу йилига 34,8 миллионга дегани. Бугунги кунда Гризманн ўзига билдирилаётган ишончни тўлиқ оқлаганича йўқ, бироқ барчаси изига тушиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.

Луис Суарес

Дунёнинг энг кучли марказий ҳужумчиси Луис Суареснинг маоши борасида ҳеч кимда саволлар бўлмаса керак. Жароҳатидан фориғ бўлиш билан банд Суарес ҳам клубда Гризманн сингари йилига 34,8 миллион евро маош олиб келмоқда. Суарес “Барселона” учун қанчалар муҳим фигура эканлигини мухлислар у жароҳат олганда янада яхши англаб етишмоқда.

Неймар

Париж шаҳрининг “еркатой” меҳмонларидан бири – Неймар ҳам катта маош олувчи спортчилардан бири. Бугунги кунда Парижликлар бразилиялик футболчини жамоада бир йил ушлаб туриш учун 36 миллион евронинг бахридан ўтишмоқда. Бу ойига 3 миллион евро дегани. Неймар ўзига сарфланган ва сарфланаётган пулларни тўлиқ оқлаши учун ҳеч йўқ бир бор жамоани ЕЧЛда ғолиб бўлишига ёрдам бериши керак. Акс ҳолда, "Неймар" лойихаси муваффақиятсизликка учраши аниқ.

Криштиану Роналду

Роналду исми туширилган футболкалар сайёрамизнинг барча нуқталаридан мавжуд экалиги ҳеч кимга сир эмас. Турин супер клуби португалиялик футболчини қўлга киритиш орқали бир йўла бир нечта йўналишларда олдинга қадам ташлашга муваффақ бўлди. Маркетинг борасида сезиларли ўсиш кузатилганидан ҳам хабарингиз бор. Бундай ривожланишнинг сабабчиси бўлган Роналдунинг маоши ҳам баланд бўлиши табиий. Айни дамда, “Ювентус” футболчисининг йиллик даромади 54 миллион еврога тенг. Ойига 4,5 миллион евро маош олувчи футболчининг Ёши 35 да бўлишига қарамай, унинг майдондаги ҳаракатлари кишини қувонтирмоқда.

Лионель Месси

Мессининг персонал мухлислари хафа бўлмасин-у, бироқ сўнгги йилларда аргентиналик футболчи шартномани янгилаш борасида клубга умуман “шавқат” қилмай қўйди. Унинг отаси ва акаси йилдан-йилга шартномани ўзлари учун қулай тузишнинг янгидан-янги йўлларини ўйлаб топишдан чарчашмаяпти. Масалан, клуб ва футболчи ўртасида тузилган шартноманинг бандларига кўра, Месси ёзда эркин агент сифати клубдан кетиш ҳуқуқига эга. Ваҳоланки, шартнома 2021 йилга қадар имзоланган. 2017 йилда имзоланган шартномада  Мессининг йиллик даромади 99,6(!) миллион евро бўлишини унинг агенти талаб қилган эди. Бечора “Барселона” Мессини салқаб қолиш учун бу шартга кўнган ва ҳали ҳам ўз тарбияланучиси учун йилига деярли 100 миллион евро сарф этиб келмоқда. Қайсидир маънода Мессининг клуб учун қилган улкан ишларини ҳам унутмаслик лозим. Каталония клубининг янги асрдаги улкан ғалабалари ортида Месси борлиги ҳеч кимга сир эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам, аргентиналик футболчи ҳар ой клуб бюджетида 8,3 миллион евро маош олади. Агар, қаҳрамонимиз “Манчестер Сити”га ўтадиган бўлса, бу кўрсатгич янада ошиши мумкин.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:24, 08.02.2020.
Ўқилди: 19673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.