Хабарингиз бор, эртага ОЧЛ-2020 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шабаб Ал Аҳли" учрашуви ўтказилади.
Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ўтказилди. Унда меҳмонлар устози Родольфо Арруабаррена қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
– Ҳайрли кун. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, кўплаб фуболчилари миллий терма жамоа сафида ҳаракат қилади. Рақибнинг бази футболчиларини “Насаф”га қарши ўйинаганимдан биламан. Эртанги ўйин шиддатли бўлади деб ўйлайман.
Футболчи: Кучли рақибга қарши ўйин олиб борамиз. Мусобақага тайёрмиз. Эртанги ўйинда 3 очко олишга ҳаракат қиламиз.
– Рақибнинг ўйиндаги ғояси аввалги мавсумдагидан ўзгармаган деб ўйлайман. “Пахтакор” қанотларда анча кучли ўйин кўрсатади. Умид қиламанки, эртанги об-ҳаво бизга ҳалақит бермайди.
– Жамоанинг бу йилги мақсадлари қандай?
– Курашиш ва ўйнаш. Агар яхши ўйин кўрсатиб, рақибларни мағлуб эта олсак кейинги босқчига йўлланмани қўлга киритамиз.
– Аҳмад Ҳалил ва Азиз Ғаниев ҳақида қандай фикрдасиз?
– Икки футболчилар ҳам биз билан. Улар тайёр. Азиз бизнинг сафимизга қўшилганига кўп бўлмади. Мен уни “Насаф”даги ва терма жамоадаги ўйинлари орқали яхши биламан. Бизнинг ўйин фалсафамизга тушиб олишига вақт керак, бироқ иккиси ҳам ўйинга тайёр.