Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

"Барселона"нинг "бало"си: бефаросат, бетартиб, беқарор...

Баҳо:
+ | -

Футбол тарихида Дембеледан фақат учта футболчи қимматроқ: Неймар (222 миллион), Мбаппе (145), Коутиньо (145), Фелиш (126). Дембеле учун "Барса" 125 миллион евро тўлаган.

Трансфермаркт Неймарни 100 млнга баҳолаганида “ПСЖ” 222 млн тўлади (122 млн фарқ). Дембеле эса 33 миллионга баҳоланган, “Барса” 125 млн тўлаган (92 млн фарқ).

Неймар катта суммани оқламади, аммо ҳеч бўлмаганда у ўйнайди ва ҳар доим савиясини ушлаб туради. Аммо Дембеле суст ҳаракат қиляпти ва жуда оз ўйнаяпти.

Дембеле учун "Барcа" – бу ҳашамат ва доимий тартибни бузиш

2017 йил ёзи. Усмон Дембеле энг кучли мавсумни "Боруссия"да ўтказди. У асосий истеъдодлардан бири сифатида қайд этилганди. У жанжал билан клубни тарк этади (машғулотларга бойкот эълон қилди ва "Боруссия"да ўйнашни рад этди). "Барса" Дембеле Неймарнинг ўрнини эгаллашига ишонганди. Аммо биринчи мавсум: иккита жароҳат, омадсиз ўйин, атиги учта гол. Бу ҳам етмагандек, майдон ташқарисидаги улкан муаммолар.

Дембеле бошида яхши ўйнади. Кейин узоқ вақт янги жамоага ва мамлакатга мослашди. Овқатланиш рационига риоя қилмади. Жамоа учрашувларига жуда кеч келди. Ошқозон оғриғи туфайли машғулотларни муддатидан олдин тугатди. Видео ўйинлар туфайли кам ухлай бошлади.

Биринчи мавсумда футболчининг атрофида нохуш ҳолатлар юз берди. Дортмундда футболчи яшаган уйнинг эгаси Дембелни судга берди. Уй эгасининг айтишича, Дембеле тўнғиз каби яшаган ва уйни жуда ифлос ҳолатда ташлаб кетган. Ижара пулларини тўлиқ тўламаган, деворларда эса овқатдан қолган доғлар кўриниб турарди.

Барселонада Дембеле меҳмонхонада яшади. Ва кейин у уч қаватли, умумий майдони 750 кв.м бўлган ҳашаматли уйни ижарага олди.

“Барcа” ўйинчининг овқатланиши билан боғлиқ муаммолар туфайли шахсий ошпаз ёллади, аммо Дембеле уни тезда ишдан бўшатди. Кейин ошпаз футболчининг қандай яшаганини айтиб берди: «Усмон яхши йигит, лекин ҳаёти унинг қўлида эмас. У ҳамма нарсани ўзи ҳал қиладиган амакиси ва энг яқин дўсти билан яшайди. Бу бемаъни ҳаёт. Мен ҳеч қачон спиртли ичимликларни кўрмаганман, лекин у умуман дам олиш вақтига риоя қилмайди, унинг атрофида касбий эҳтиёжлар учун аниқ тартибга солинган режим йўқ».

Жуда кўп, кўплаб жароҳатлар

Руҳий жиҳатдан мукаммал бўлмаган характерга саломатлик билан боғлиқ муаммолар ҳам қўшилди. Дембеле жароҳат туфайли 322 кунни ўтказиб юборди (61 ўйин).

2019 йилнинг ёзида "Барса" Дембеленинг суст ўйини, жароҳатлари ва тартибсизлигидан безиди: клуб уни сотмоқчи эди. Аммо футболчининг ўзи ҳеч қаерга кетмоқчи эмаслигини ва "Барселона" афсонаси бўлишни хоҳлаётганини айтди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ: Усмон йилига 11 миллион евро олади ва шартномаси 2023 йилда якунланади.

Аммо ёзда Дембеле ҳақиқатан ҳам ўзгаришга ҳаракат қила бошлади. Тез орада машғулотларга киришиш ва формада бўлиш учун таътилдан эрта қайтди. Аммо биринчи даврадаёқ жароҳат олди.

Биринчи даврадаги "Атлетик" билан учрашувдан сўнг Усмон жисмоний кўрикдан ўта олмади. У жароҳатланганини билди. Лекин у шифокорлардан қоча бошлади ва ҳолатини чарчоқ билан изоҳлади. Аммо кейинчалик, шунга қарамай, Усмон тиббий ходимлар билан учрашишга мажбур бўлди, улар эса тасдиқлашди: Дембеле яна жароҳатланганди.

Кейин Дембеле тузалиб кетди, лекин бир нечта ўйинлардан сўнг ҳакамга бақирди, қизил карточка олди ва иккита ўйин учун дисквалификация қилинди; Табиийки, "Барса" бошлиқларига бу унчалик ёқмади.

Дисквалификациядан сўнг Дембеле иккита ўйин ўтказди ва яна жиддий жароҳат олди. Шу қадар ҳайратда қолдирдики, ҳатто Суарес бу ҳақда шундай деди: "Шифокорлар унга нима бўлганини билиб олишлари керак. У бошқа жароҳат олмасин".

Дембеле яна сафга қайтди. "Барcа"нинг янги бош мураббийи Кике Сетьен Усмонни мақтади ва унга жамоада муҳим ўринни ваъда қилди:

"У жуда ғайриоддий истеъдодларга эга ва биз кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Усмон қайси позицияда ўйнашидан қатъи назар жамоага кўп нарса беради. Мен унинг қанчалик ишлаётганини кўриб, анча таъсирландим. Биз унга тўпни берамиз ва у ҳамма нарсага қодирлигини кўрсатиб беради. Умид қиламизки, унинг чиқишлари барқарор бўлади”.

Аммо яқинда яна хабар келди: “Дембеле машғулотларда жароҳат олди”. Тахминларга кўра, у уч ойни – мавсумнинг деярли қолган қисмини ўтказиб юборади.

Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

 

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 14:34, 09.02.2020.
Ўқилди: 11420 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.