Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

ВАР: энди офсайд чизиғи қалинлаштирилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси клублари ҳакамлар билан ВАР ҳақида баҳслашишни давом эттирмоқдалар.  Мураббийлар ҳакамлар департаменти бошлиғи Майк Рилей билан мунтазам равишда учрашишяпти ва маслаҳатлашишяпти.

Яқинда бўлиб ўтган йиғилишда янги даъволар пайдо бўлди: ҳакамлар кўпинча ўзларининг аниқ бўлмаган офсайдлари туфайли голларни бекор қилишади. Клублар бундай эпизодларда ҳакамлардан ҳужумкор жамоага содиқликни талаб қиладилар, чунки бир неча сантиметр туфайли гол бекор қилингани мухлисларни ғазаблантиради.

Райли уларни тинглади ва ечимни таклиф қилди.

• Офсайд чизиғи кенглигини 10 сантиметргача ошириш. Бу ҳолда ушбу мавсумда бекор қилинган 19 та голдан 9таси ҳисобга олинарди.

• Қандай қилиб: ҳимоячи жойлашган чизиқ кенгроқ бўлади. Аммо ҳужум қилаётган томоннинг позициясини ўлчаш учун ишлатиладиган чизиқ аввалгидек қолади. Бироқ бу жуда оддий дея баҳоланяпти.

• Клублар чизиқни кенгайтиришнинг уч хил вариантини таклиф қилишди: 10, 15 ва 20 сантиметр. Офсайд чизиғи 20 сантиметр бўлганида бекор қилинган 19 та голдан 11 таси инобатга олинарди. Бу чизиқ 10 сантиметрга тенг бўлгандаги ҳолатдан атиги 2 та голга кўп.

• Ҳакамлар департамети бу таклифларни синашга рози, аммо бунинг учун ўйин қоидаларини тартибга солувчи Халқаро Футбол Уюшмалари Кенгашининг (IFAB) розилиги талаб қилинади. IFAB билан учрашув 29 февраль куни бўлиб ўтади.

Агар таклифлар IFAB томонидан маъқулланса, ВАРдаги бу ўзгариш барча турнирларда қўлланилиши мумкин.

Юрген Клоппнинг сўзларига кўра, мураббийлар бу ҳақда элита мураббийлари форумида муҳокама қилишган.

“Бу ўзгаришлар бизга ҳақиқий футболни қайтаради. Чунки ҳужум қилаётган жамоа арзимаган офсайд туфайли, шунингдек, шубҳали қарорлар туфайли жабр чекишяпти. Биз бу ҳақда гаплашдик ва УЕФА бу ғояни илгари сурди: шунчаки чизиқни қалинроқ қилиш керак”, деди Клопп.

Манба: sports.ru
Киритилди: 14:53, 09.02.2020.
Ўқилди: 5497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7631]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3982]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3713]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3309]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3106]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2872]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2850]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2838]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2395]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.