Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Милан дербисида «Интер»дан ажойиб «камбэк» (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия А сериянинг 23-тури Милан дербиси билан якунига етди. "Сан-Сиро"да бўлиб ўтган "Интер" ва "Милан" жамоалари ўртасидаги ўйинда мухлислар жуда қизиқарли жангга гувоҳ бўлишди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари "россонери" учун жуда омадли келди. Дастлаб Ибраҳимовичнинг бош билан берган узатмасидан сўнг Ребич бўш дарвозани ишғол қилди. Бу вазиятда "Интер" посбони Ханданович хатога йўл қўйди. Таймга қўшиб берилган дақиқаларда эса Златаннинг ўзи бош билан "нерадзурри" дарвозасини забт этди.

Конте шогирдлари иккинчи бўлимда вазиятни бутунлай ўзгартириб юборишди. Айниқса, тайм бошида урилган 2та тезкор гол "Милан" футболчиларини шошириб қўйди.

Учрашувнинг 70-дақиқасида Де Врей ўз имкониятидан самарали фойдаланиб, "Интер"ни олдинга олиб чиқди. "Милан" бу ўйинда камида дурангга эришиши мумкин эди. Аммо 89-дақиқада Ибраҳимович бош билан йўллаган зарбадан сўнг тўп устунга тегиб қайтди...

Қўшиб берилган дақиқаларда эса номинал мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди ва Лукаку "россонери" дарвозасига тўртинчи голни урди.

Шу тариқа, "Интер" ўз очколарини 54тага етказиб, тўплар нисбатига кўра жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди.

Италия А серияси, 23-тур
Интер – Милан 4:2 (0:2, 4:0)

Голлар: 0:1 – 40 Ребич, 0:2 – 45 Ибрагимович, 1:2 – 51 Брозович, 2:2 – 53 Весино, 3:2 – 70 де Врей, 4:2 – 90+2 Лукаку.
Интер – Паделли, Годин, Шкриньяр, де Врей, Янг (Бираги, 90), Брозович, Барелла, Кандрева (Мозес, 80), Весино, Санчес (Эриксен, 72), Лукаку.
Милан – Доннарумма, Тео, Романьоли, Кьер, Конти, Беннасер, Кессиэ (Лукас Пакета, 81), Кастильехо (Рафаэл Леау, 80), Чалханоглу, Ибрагимович, Ребич (Бонавентура, 84).
Огоҳлантиришлар: Весино (47), Барелла (55), Шкриньяр (55), Кессиэ (62), Конти (79), Лукаку (90+3).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:27, 10.02.2020.
Ўқилди: 7754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.