Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

АГМКнинг навбатдаги рақиби Хитой Суперлигасининг гранд жамоаси — “Шанхай СИПГ”

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарлик босқичининг учинчи қисмини Дубайда ўтказаётган АГМК йиғин доирасидаги охирги кунни назорат беллашуви билан якунлайди.

Бунга қадар Туркманистон (1:0) миллий терма жамоаси, Хитой Суперлигаси вакиллари — “Циндао Ҳуанхай” (3:1) ва “Шаньдун Лунэн”га (0:2) қарши назорат учрашувларини ўтказган АГМКнинг бу галги рақиби ОЧЛ иштирокчиси — “Шанхай СИПГ” жамоаси бўлади.

Мазкур жамоада жаҳон футболи (Оскар, Халк, Арнаутович) ва Осиё футболи (Одил Аҳмедов) юлдузлари тўп тепади.

Ўйин 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

“Шанхай СИПГ”га қарши кечадиган учрашув жамоамизнинг Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги охирги баҳсга айланади ва АГМК 11 февраль куни БААдаги йиғинни якунлаб, Тошкентга қайтиб келади.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 06:59, 10.02.2020.
Ўқилди: 6962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик