Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: АПЛсиз шиддат...

Баҳо:
+ | -

Якшанба ўтди.
Сценарийлари туташ ўйинлар:

"ПСЖ" - "Лион",
"Интер" - "Милан",
"Бетис" - "Барселона".

Ҳаммасида ютқазиқдаги клублар иккитадан гол киритишди. Бироқ, барчасида турлича тақдир. "Лион" кучли рақиби учта уриб бўлгач ана шу икки тўпига куч топа билган бўлса, Милан дербисида шаҳар билан номдош клуб танаффусга мутлақ ҳоким ҳолда чиқиб кетганди. Иккинчи бўлимда "аждар"ни маҳф этган "рицарь" тўртта гол йўллашга, суперкамбэк қилишга муваффақ бўлди.

Бу ажойиб ғалаба "Интер"ни пешқадамга айлантирди. Ниҳоят Конте йигитлари "Юве"га етиб олишди.

Севильяда эса "Бетис" собиқ мураббийини қарши олди ва сал бўлмаса сюрприз тақдим этиши мумкин эди. Аммо рақиб таркибида гол урмаса ҳам ўйин тақдирини ҳал қилувчи Месси борлигидан "Бетис" вазиятни тўғри тушунди. 3:2 - Барса оғир камбэкидан сўнг "Осасуса"ни ўйнаб-кулиб енгган "Реал"ни қувишда давом этмоқда. Фарқ уч очко ҳамон.

Ҳафта якуни шундай кечди. Ҳали бу АПЛнинг муҳим ўйинларисиз. Энди тасаввур қилаверинг, янги бошланган ҳафтамиз қай тарзда футбол уик-эндини таклиф этади?!

Янги ҳафтангиз мазмунли ўтсин, ватандошлар!

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 11:43, 10.02.2020.
Ўқилди: 5889 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.