Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Муроджон Аҳмадалиевнинг жаҳон чемпионлик камари ҳимояси учун жанги Тошкентда бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида WBA Super ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини Тошкентда ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Аҳмадалиев IBF йўналиши бўйича вақтинчалик чемпион, 2019 йилнинг март ойидан буён мажбурий даъвогар бўлиб турган Рёсуке Ивасага қарши жанг ўтказиши керак бўлади. IBF чемпион вакилларини мажбурий ҳимоя бўйича огоҳлантирган. Тез орада мазкур жангни ўтказиш бўйича музокаралар бошланиши кутилмоқда.

Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутерлари жангни Тошкентда ташкил қилишни режа қилган. Тўқнашув муддати бўйича аниқ тўхтамга келинмаган, аммо катта эҳтимол билан у ёз ойи бошларида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Жанг Humo Arena кўп тармоқли спорт иншоотида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев 30 январь (Тошкент вақти билан 31 январ тонгида) куни Даниэл Романга (27-3-1, 10 КО) қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобида ғалаба қозонган ва Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита жаҳон чемпионлик камарига эга чиққанди.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 12:12, 11.02.2020.
Ўқилди: 10680 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.