Кириш Регистрация

ОЧЛ. "Пахтакор"нинг навбатдаги рақиби "Шаҳр Ходро" ҳақида

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор"нинг Чемпионлар лигаси 2-туридаги рақиби билан яқиндан таништириб ўтамиз.

Тўлиқ номи: "Шаҳр Ходро" футбол клуби
Лақаби: "Хуросон султонлари"
Ташкил этилган йили: 2013
Стадиони: "Имом Ризо", 27700 ўриндиқли
Бош мураббийи: Стефане Энри (Италия)

"Шаҳр Ходро" футбол клуби унчалик катта тарихга эмас. Бу жамоа 2013 йил Машҳад шаҳрида "Падидеҳ Машҳад" номи билан ташкил қилинган. Кейинчалик номи ўзига эгалик қилувчи компаниялар гуруҳи номига мос қилиб ўзгартирилган. 2013 йилгача жамоа "Мес Сарчашма" номи билан аталиб, бошқа шаҳар шарафини ҳимоя қилган. Сўнг клубда ўзгаришлар рўй берган ва янги жамоага Машҳад шаҳрида асос солинган.

Аввалги мавсумда Эрон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган "Шаҳр Ходро" Чемпионлар лигасининг саралаш босқичидаги ғалабалар ёрдамида нуфузли мусобақада Эрон номидан қатнашадиган 13-клубга айланди. Жамоа ҳозиргача юқори даражадаги совринларни қўлга киритмаган. Жорий мавсум Эрон чемпионатида машҳадликлар 19 ўйинда 32 очко тўплаган ҳолда 5-поғонада боришмоқда.

Жамоа бош мураббийи италиялик Стефане Энри футболчилик фаолиятида Франция, Швеция ва Швейцария клублари сафида ўйнаган. Мураббийлик ишини Италия клубларида бошлаган Энри кейинчалик Конго терма жамоасини бошқарган. Кейинчалик Болгария, Ливия, Саудия Арабистони, БАА, Фаластин, ЖАР, Кипр ва Англия клубларида фаолият юритган. "Вулверхэмптон"да бир мавсум ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Шу йилнинг январь ойидан бошлаб "Шаҳр Ҳодро"ни маҳаллий мутахассис Можтаба Саросиёий билан бошқариб келмоқда.

Жамоа таркиби асосан маҳаллий футболчилардан иборат. Биргина легионер украиналик Мирослав Славов Чемпионлар лигаси ўйинлари учун рўйхатдан ўтказилган.

Дарвозабонлар
1. Маҳди Раҳмати
22. Муҳаммаджавод Киа

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Ақажанпур
3. Али Неъмати
4. Ҳуссайн Морадманд
5. Фаршад Фаражи
17. Ҳасан Жаъфари
27. Муҳаммадали Фарамарзи
66. Муҳаммад Муҳаммадзода

Ярим ҳимоячилар
8. Акбар Содиғи
9. Амин Қасеминажод
11. Ҳуссайн Меҳрибон
15. Милад Сарлак
16. Алиризо Асадабади
18. Али Таҳеран
78. Амирҳассан Жаъфари
80. Руҳоллоҳ Сайфуоллоҳ
88. Али Набизода

Ҳужумчилар
7. Муҳаммад Қози Нажафабади
10. Мирослав Славов (Украина)
14. Омид Мансури
20. Муҳаммадризо Халатбари
21. Саид Содиғи
76. Муртазо Хуросони

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 21:08, 13.02.2020.
Ўқилди: 6911 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик