Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Манчестер Сити»ни қандай қора кунлар кутмоқда?

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» молиявий фейр-плэйни бузгани учун икки йилга Европа мусобақаларидан четлатилди. Улар 30 миллион евро миқдорида жаримага тортилди, аммо энди бу клуб учун ҳеч нарсамас. Ёмони «шаҳарликлар»нинг ЕЧЛдан тушадиган даромадлардан маҳрум бўлишидир.

Агар спорт арбитраж суди УЕФА қарорини бекор қилмаса, «Манчестер Сити»ни қандай қора кунлар кутмоқда?

• Сўнгги 11 йил ичида «Манчестер Сити» даромадларни кўпайтирди. 2018/19 мавсумида у рекорд даражада даромад кўрди – 535 миллион фунт. Бу Европадаги олтинчи кўрсаткич («ПСЖ», «Бавария», «Ман. Юнайтед», «Реал Мадрид» ва «Барcа»дан кейин). Аммо ҳозирда "Сити" катта муаммоларга дуч келмоқда – икки мавсумда Чемпионлар Лигисисиз клуб 300 миллион фунтни йўқотади.

• Бундан ташқари, баъзи ҳомийлар клуб билан ишлашни тўхтатадилар. Бир мавсумда 150 миллион фунт стерлинг йўқотиш "Сити"нинг келажагига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

• Ўтган мавсум натижаларига кўра (8 йил ичида биринчи марта) "Сити" учун энг катта даромад манбаси ҳомийлик шартномалари эмас, балки телетрансляциялар бўлди (253 миллион фунт, бу умумий даромаднинг 47 фоизи). Бу даромаднинг 85,7 миллион фунти Чемпионлар лигаси туфайли келди.

• Ўтган йилнинг ноябрь ойида «Сити» йирик келишувга эришди. Американинг сармоявий жамғармаси бўлган «SilverLeykSitiFootballGroup» компаниясининг 10 фоизлик улушини 500 миллион долларга сотиб олди. Дунёдаги яна 8 та клубни ўз ичига олган ушбу гуруҳ дарҳол дунёдаги энг қиммат спорт ташкилотларидан бирига айланди (баҳоси 4,8 миллиард долларга). Ҳар мавсумда захиралар 5-15% га ўсиши режалаштирилган эди ва 5 йилдан кейин «SilverLeyk» ҳозиргидагидан 25-75% кўпроқ олади. Бироқ Чемпионлар Лигасидан четлатилиш, албатта, акциялар нархининг кескин пасайишига олиб келади.

Бундан ташқари, йўқотишлар клубни футболчиларни кўпроқ сотишга мажбур қилади. Ўз навбатида таркибдаги тажрибали футболчиларни ЕЧЛсиз ушлаб туриш қийин кечади.

• Еврокубокларсиз "Сити"нинг обрўси, жозибаси пасаяди. Пеп Чемпионлар Лигасини жуда яхши кўради, у бир неча кун олдин бу ҳақда шундай деган эди: «Мен Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни хоҳлайман, орзу қиламан ва мен «Реал» га қарши ўйинлардан завқланаман. Бу менинг ишимдаги энг бахтли дақиқалардир”.

• Якуний салбий таъсир: УЕФА қарори туфайли "Манчестер Сити"нинг Премьер-лигадаги очколари олиб қўйилиши мумкин. "Индепендент" хабарига кўра, "Манчестер Сити" учун энг муносиб жазо шунчаки очкодан маҳрум қилиш. Жамоадан қанча очко олиб қўйилиши ҳали номаълум.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:56, 15.02.2020.
Ўқилди: 9424 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.