Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ҳусниддин Алиқулов: «Миллий терма жамоага фойдам тегишини истайман»

Баҳо:
+ | -

Вадим Абрамов устозлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-24-февраль кунлари БААда йиғин ўтказади.

Бош жамоамиз 23-феврал куни Беларус терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ушбу йиғинга “Насаф” жамоасининг истеъдодли ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ҳам чақирилди. Яқиндагина Таиланд яшил майдонларида ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишончли ўйин намойиш этган футболчи ЎФА расмий сайтига миллий жамоадан чақирув олганидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди:

“Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирув олганимдан жуда ҳам хурсандман. Ҳар бир ўйинчи миллий термада ўйнашни, ватани жамоасига фойдаси тегишини истайди. Мен ҳам ҳамиша бош жамоамизда тўп суришни истаганман.

Олимпия терма жамоаси сафида ўйнаган пайтимизда ҳам бор истеъдод ва маҳоратимизни ишга солишга ҳаракат қилдик. Энди эса миллий терма жамоа учун ҳам фойдали футболчи бўлишга уринамиз. Ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, миллий терма жамоамиздан муқим ўрин олишга ҳаракат қиламан”, — дея таъкидлади футболчи.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 11:58, 15.02.2020.
Ўқилди: 3113 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3779]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3071]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2194]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1972]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1718]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1710]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1481]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1355]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1314]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1309]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик