Кириш Регистрация

Шота Арвеладзе: «Чемпионлар лигасида оддий жамоалар бўлмайди»

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, эртага “Пахтакор” ўз майдонида ОЧЛ 2-туридан ўрин олган баҳсда Эроннинг “Шаҳр Ходро” клубини қабул қилади. Бугун ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бугун учрашув олдидан “шерлар” устози Шота Арвеладзе ҳамда ҳимоячи Егор Кримец иштирок этди.

Арвеладзе: - Ўйлашимча, биз учун ўйин осон кечмайди. Эрон жамоалари жисмонан бақувват, ҳимояда тартибли футбол кўрсатишади. Чемпионлар лигасида оддий жамоалар бўлмайди. Рақиб учун ҳам ўйиннинг аҳамияти жуда юқори. Дастлабки икки учрашувни уйда ўйнаяпмиз, охирги турларда эса сафарда ўйнаймиз. Шу сабабли ғалаба қозониш муҳим. Мухлислар бизни яна фаол қўллаб туришларига умид қиламан.

Кримец: - Эртага яхши ўйин бўлади деб ўйлайман. Эрон клублари жуда жиддий қаршилик қилишади. Улар жисмоний фаолликка асосланган ўйин намойиш этишади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламан.

– Эрен Дердийўқ қачон тўлиқ тайёр бўлади?

– Дердийўқнинг жамоа услубига тўлиқ кўникиб кетиши учун вақт керак. Жисмонан тайёр бўлган ҳолатда ҳам ўйин ва йигитларга мослашиб кетиши зарур.

– “Пахтакор” Эрон жамоаларига қарши яхши ўйнайди. Статистикага қарайдиган бўлсангиз, “шерлар” деярли ўз майдонида Эрон клубларига ютқазмаган. Эртага бу жамоанинг руҳиятига тасир ўтказмайдими? 

Арвеладзе: - Эрон клублари билан статистика фойдамизга ишлаши бизга халал қилмайди. Бу умуман бошқа ўйин. Биз эртага янги рақибга қарши янги беллашувни ўтказамиз. Шу сабабли бу ҳеч кимни бўшаштирмайди. Биз яхши ўйин намойиш этиш учун чиқамиз.

Кримец: - Бу жамоанинг Чемпионлар лигасидаги икки ўйинини кўрдик. Уларнинг ўша ўйинларда гол урмагани ҳужум чизиғи бўйича ниманидир билдирмайди. Рақибнинг кучли ва кучсиз тарафини ўрганиб чиқиб, шунга яраша ўйин намойиш қиламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:51, 16.02.2020.
Ўқилди: 4590 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.