«Арсенал» клуби Англия премьер-лигасида кетма-кет 3та ўйиндан кейин, ниҳоят, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Артета жамоаси Лондонда "Ньюкасл"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Қарғалар" биринчи бўлимда мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатишди.
Иккинчи бўлимда эса мезбонлар ҳаммасини жой-жойига қўйишди. Икки дақиқа ичида улар иккита гол уришга муваффақ бўлишди. Обамеянг ва Николя Пепе рақиб дарвозасини ишғол қилишди.
Ўйин сўнгида эса Месут Ўзил ва Александер Ляказетт яна бир мартадан рақиб дарвозасига тўрни жойлашди.
Ушбу ғалабадан кейин "Арсенал" ўз очколарини 34тага етказиб, жадвалда 10-ўринга кўтарилиб олди.
Англия чемпионати, 26-тур
Арсенал – Ньюкасл 4:0 (0:0, 4:0)
Голлар: 1:0 – 54 Обамеянг, 2:0 – 57 Пепе, 3:0 – 90 Озил, 4:0 – 90 Ляказетт.
Арсенал – Лено, Мустафи, Давид Луиз, Бельерин, Жака, Себальос (Торрейра, 82), Озил (Уиллок, 90), Пепе, Нкетиа (Ляказетт, 85), Обамеянг, Сака.
Ньюкасл – Дубравка, Кларк (Шер, 83), Фернандес (Ритчи, 75), Ласселс, Роуз, Бенталеб, Лазаро (Хэйден, 74), Лонгстафф, Сен-Максимен, Альмирон, Жоэлинтон.
Огоҳлантиришлар: Жака (9), Сака (82).