Кириш Регистрация

Арвеладзе: "Ўйинимизда камчиликлар бор"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор"нинг Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубига қарши ўйинидан кейин матбуот анжумани ўтказилди. Унда Шота Арвеладзе ва Игор Сергеев иштирок этди.

Шота Арвеладзе:
— Йигитлар ва мухлисларни йирик ғалаба билан табриклайман. Лекин ўйинимизда барибир камчиликлар борлиги билинди. Мавсум бошида эканимиз сезилди, бир неча хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартирдик ва уч гол урдик. Ўйин амалиёти камлиги билинди. Эрон жамоалари жисмонан бақувват эканини таъкидлаш лозим. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда улар ҳам чарчаб қолишгандек бўлди.

Футбол жамоавий ўйналади. Дарвозабон қутқариши, ҳужумчи эса гол уриши керак. Бугун шундай бўлди. Хатолар ҳам жамоавий хатолардир. Марказда кўплаб тўп йўқотишларга йўл қўйдик. Бунинг сабаби етарли суръатга кириб олмаганимиз билан боғлиқ.

Рақибни менсимаслик бўлгани йўқ. Статистика ўйинга таъсир кўрсатмайди. Илгари уларни енгган бўлсак, бугун ҳам шундай бўлади дегани эмас. Ўртоқлик ўйинларидан расмий баҳслар катта фарқ қилади. Кейинги ўйинлар олдидан яхшироқ ҳолатга кириб олишга умид қиламиз.

Игор Сергеев:
— Қийин ўйин ўтказдик, аммо муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бирдамлик билан ўйнаб иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартирдик. Ишқибозларга раҳмат айтаман. Улар бизга катта ёрдам беришди.

Манба: @pakhtakor_fc
Киритилди: 18:22, 17.02.2020.
Ўқилди: 4793 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.