Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Хайрулла Ҳамидовдан анонс: Ҳеч қачон ишонишдан тўхтама!

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси плей-офф ўйинларига старт берилади бугун.

Ҳақиқий футбол байрами. Ва бу босқич ғолиблик учун асосий даъвогарлар иштирокида очиб берилаётгани янада қувонарли ҳол.

Дортмундга йўл оладиган ПСЖ “МанСити можароси” кўтарилган пайтда турнирни қай суратда давом этаркан, менга қизиқ шахсан. Ахир, “шаҳарликлар” апелляциясида Париж клуби номи айтилади барибир. Ёлланган ақлли адвокатлар “агар бизга икки йил берсанглар, ановига тўрт йил беришларинг керак” дейишларига ва шу билан ПСЖнинг халоватини ўғирларларига ишонаман мен. “Боруссия” фойдаланиб қолса қолгани...

Майли, бу ишлар ўз йўлига. Менга Мадриддаги ўйин топширилган. “Ванда Метрополитано”, шунингдек “Пейнета” деб аталадиган суперўйингоҳда “Атлетико” ЕЧЛ ғолибини қабул қилади. АПЛнинг чангини чиқариб ташлаган “Ливерпуль” ўзга сайёра вакили сифатида ташриф буюради ўйинга. Клопп йигитлари икки йилнинг ичида буткул бошқа характердаги жамоага айланиб улгуришдики, ҳозирда барча ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида “қизиллар”ни кўраётгани сир эмас.

“Атлетико” таркибан ва жисмонан ҳозирги қутурган “Ливерпуль”га тенг эмас. Ҳамма кўриб, билиб турибди. Миллий чемпионатлардаги даражалар турлича. Бироқ, Мадрид клуби бошида Диего Симеоне турар экан, мухлислари недир мўжизалар кутишга ҳақлилар.

Ҳозир Мадрид каналларида 2014 йилги ЕЧЛ баҳслари, кўринишидан имконсиз ўйинлар – “Челси” билан баҳс, 2016 йилги “Бавария”га қарши беллашув ва қаторлаштириб Месси-Суарес-Неймарига эга бўлган “Барселона”га қарши учрашувлар кун бўйи намойиш этилаётган бўлса керак. “Имконсиз ишнинг ўзи йўқ” деб хитоб қилаётган бўлсалар керак кўрсатув ижодкорлари.

Испаншунос дўстимиз Зокиржон Холиқов айтганидек, икки жамоанинг шиорида “ҳеч қачон” сўзлари бор. “Ливерпуль”никини биласиз, “Атлетико”ники – “Ҳеч қачон ишонишдан тўхтаманг!” Роликнинг охирини тасаввур қилдингиз, а?!

“Ливерпуль” доимгидек хотиржам. Даҳшатли мавсум, рекордлар, кетма-кет келаётган зафарлар, омаднинг ҳар бир ўйинчи ёқасига ёпишиб олгани “Клопп бандаси”га етарли. Ҳатто улар Испанияда йирик ҳисобда ютқазиб қўйишдан-да қўрқишмайди. Уч ҳафтадан кейин “Энфилд” борку, деб дилларга қўрқинч солиб тураверади.

Ана шунақа даражадаги буюк клубга қарши бугун Симеоне яна йигитларини сафга тортади. Қўшин зўр, аммо бу майдонга чиққан мағлубиятни ўйламайди. Ҳеч қачон ўйламайди. Шиорида айтилганидек...

Соат 01:00да Узрепорт каналида! Ҳеч қачон воз кечиб бўлмас ўйин. Бирга кузатамиз!

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 18:31, 18.02.2020.
Ўқилди: 5158 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.