“Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жароҳат олган ярим ҳимоячи Сон Хён Мин ҳақида фикр билдирди.
“Менимча, Сон бу мавсум ўйнай олмайди. Агар у 2-3та ўйинга ўйнашга тикланиб улгурса ҳам, бу оптимистик таҳмин. Мен мавсум сўнггигача унинг қайтишига умид қилмайман”, -дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, Сон "Астон Вилла"га қарши ўйинда жароҳат олган. Кореялик футболчининг ўнг қўли сингани муносабати билан операция қилинади.