Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Симеоне: «Ҳисобни ушлаш учун тўғри ўйин намойиш қилдик»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтган дастлабки ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Шундай ўйинни кутгандик. Жуда кучли рақиб, жисмоний жиҳатдан кучли жамоа. Ҳар иккала дарвоза олдида вазиятлар юзага келди, аммо биз ўйин бошида имкониятдан фойдаланиб қолдик. Шундан сўнг ҳисобни ушлаш учун керакли футбол намойиш қилдик. Қарши ҳужумларда гол уриш учун яна имкониятларга эга бўлдик.

Агар ҳужумчилар ҳимоявий ҳаракатларда иштирок этишмаса, жамоа бундай натижага эришмаган бўларди. Барча яхши ҳаракат қилди. Ажойиб жамоага қарши оғир ва мураккаб ўйин бўлди.

«Ливерпуль» жуда яхши ўйнади, улар тўпни олиб қўйишда ҳақиқий мутахассис. Аммо бизда яна гол уриш учун вазиятлар бўлди.

Ўйиндаги муҳит ақлбовар қилмас даражада бўлди. Саккиз йиллик фаолиятим давомида бундай атмосферани кўрмаганман.

Жавоб ўйини? Барчаси бошқатдан бошланади. Боиси, рақиб ўз уйида ажойиб ўйин ўтказишга ўрганган», – деди Симеоне.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:27, 19.02.2020.
Ўқилди: 5693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3897]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик