Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Футзал. «Севинч» Финалда!

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкент шаҳридаги «Ёшлик» аренасида аёллар ўртасида ўтказилаётган футзал бўйича XV Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал учрашувларига старт берилди.

"Севинч" Тошкентнинг "Пахтакор W" жамоасига қарши, чемпионат финал йўлланмаси учун куч синашди.

Учрашувда тўлиқ устунликка эришган қаршиликлар, биринчи бўлимни 3:0 ҳисобида якунлади. Бу голларга Мафтуна Шойимова (2та) ва Нилуфар Қудратовалар муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлимни ҳам "Севинч" фаоллик билан бошлашди ва рақиб дарвозасига яна иккита тўп киритишга эришди. Аммо орадаги сал сусткашлик, ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориш билан якунланди. Зухра Бердиева бу вазиятда ўзини кўрсатди.

"Севинч" бу голга яна икки гол билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимдаги голларга Мафтуна Шойимова, Малика Бурхонова (2та) ва Шоира Қултураевалар муаллифлик қилишди.

Шундай қилиб, ярим финал учрашувида ғалаба қозонган "Севинч" эртага, 20 феврал куни финалда "Бунёдкор W" жамоаси билан куч синашади. "Бунёдкор W" жамоаси иккинчи ярим финал жуфтлигида "АГМК W" жамоасини мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.

Футзал. XV Ўзбекистон чемпионати. ½ финал

"Севинч" – "Пахтакор W"  7:1 (3:0)

19.02.2020. Тошкент ш., "Ёшлик" СМ. 12:00да

Ҳакамлар: Никита Афенагенов, Санжар Назаров, Шавкат Муҳитдинов, Анотолий Рубаков.

Голлар: Мафтуна Шойимова, 3’-1:0, 8’-2:0, 22’- 4:0, Нилуфар Қудратова, 12’-3:0, Малика Бурхонова, 23’-5:0, 34’-6:1, Шоира Қултураева, 37’-7:1  –   Зухра Бердиева, 27’-5:1.

"Севинч" : 16.Жонимқулова Мафтуна, 9.Мафтуна Шойимова (c), 25.Диёра Эркинова, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 1.Лайло Тиловова, 6.Феруза Бобохўжаева, 8.Лайло Шодиева, 14.Гулзода Амирова, 15.Шоира Қултураева, 27.Шодия Тошева, 78.Алиса Захаренко.

"Пахтакор W": 1.Нигора Узганова, 7.Мадина Ҳикматова, 11.Мадина Воҳидова, 13.Лида Цема (с), 21.Екатерина Сальникова.

Захира: 16.Нилуфар Бахтиёрова, 5.Мадина Абдураимова, 8.Динара Тагирова, 14.Юлдуз Ҳамдамова, 17.Зухра Халикова, 23.Ойбарчин Турғунова, 77.Дурдона Бахтиёрова, 88.Зухра Бердиева.

 

 

 

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 16:19, 19.02.2020.
Ўқилди: 2943 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3972]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2489]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2480]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2354]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2294]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2137]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2102]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2057]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2008]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1765]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик