Ҳимоячи Одил Рамининг агенти Рубен Хавьер Косо Руиз унинг мижози "Сочи" клубига кўчиб ўтганини айтди.
“Ҳаммаси яхши, музокаралар якунланди. Энди у "Сочи" футболчиси ", деди Руиз.
Агент шунингдек шартнома 2019/20 мавсум якунига қадар имзоланишини таъкидлади.
Бугун, 21-феврал куни франциялик футболчи томонларнинг ўзаро келишуви билан "Фенербахче" билан шартномани бекор қилди ва эркин агентга айланди.