Италия чемпионатининг 25-тури доирасида «Ювентус» сафарда мусобақа жадвалининг энг қуйи поғонасини эгаллаб турган СПАЛ клуби меҳмони бўлди.
Мезбонлар "кекса синьора"га жиддий қаршилик кўрсатишга уринди. Биринчи бўлимга тугашига 6 дақиқа қолганида Дибаланинг узатмасидан кейин Роналду дарвозанинг деярли бўш қолган қисмини ишғол қилди.
Иккинчи бўлимда эса яна ўша Дибаланинг пасидан кейин Рэмзи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва тўпни посбоннинг устидан ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди.
Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида VAR маслаҳати билан "Юве" дарвозаси томон пенальти белгилади. Петанья эса 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ўйинга интригани қайтарди.
Туринликлар қолган дақиқаларда рақибга гол уриш имконини бермади ҳамда ғалабани ва пешқадамликни сақлаб қолди.
СПАЛ – Ювентус 1:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 39 Роналду, 0:2 – 60 Рэмзи, 1:2 – 69, пенальти Петанья.
СПАЛ – Бериша, Бонифаци, Зуканович, Чонек, Реца, Миссироли (Тунев, 80), Вальдифьори, Валоти (Ди Франческо, 89), Кастро (Фарес, 60), Эспето, Петанья.
Ювентус – Шченсны, Кьеллини (де Лигт, 55), Данило, Ругани, Алекс Сандро, Матюиди (Бернардески, 79), Бентанкур, Рэмзи (Рабьо, 73), Куадрадо, Роналду, Дибала.
Огоҳлантиришлар: Валоти (19), Зуканович (45), Матюиди (78), Эспето (88), Данило (90), Чонек (90).