Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Рияд Махрез "Лестер" клуби устидан қозонилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашув жуда қийин ўтди. Рақиб 5 нафар ҳимоячи билан чуқур ҳимояга урғу берди ва яхши ҳимояланди. Биз уларни ёриб ўтмоқчи бўлдик, лекин бу қийин бўлди. Аввалига мен ўзим гол киритишни хоҳлагандим, лекин сўнгги паллада Габини кўриб қолдим. У оффсайд ҳолатига кирмасликка ҳаракат қилаётганди, шу сабабли унга пас берди.
Асосийси биз ютдик. Амалга оширилган пенальтидан жамоа ижобий хулоса чиқарди. Бу "Реал"га қарши бўладиган учрашув учун ажойиб тайёргарлик бўлди, - футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.