Бирлашган Араб Амирликларида бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун Беларусга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Ўйин бошида жамоалар олдинга ўтишга шошилишмади. Аммо тайм ўрталарида Стасевич қанотдан етказган узатмани Нехайчик дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлимда эса европаликлар ҳисобдаги фарқни ошириш имкониятига эга бўлишди. Ҳимоячимиз рақиб футболчисининг ортидан туртиб йиқитгани учун дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Драгун томонидан йўлланган зарбани Элдор Суюнов қайтаришга муваффақ бўлди.
Ўзбекистонликлар ижросидаги хавфли ҳужумлар у қадар кўп бўлмади. Беларусь ҳимоячилари ва дарвозабони яхши ҳаракат қилиб, ғалабани сақлаб қолишди.
ЎЗБЕКИСТОН — БЕЛАРУСЬ — 0:1
ГОЛ: 0:1 — Нехайчик (26).
Огоҳлантиришлар: Лаптев (49), Кендиш (73), Исмаилов (89).
Ноаниқ пенальти: Драгун (58, дарвозабон).
Ўзбекистон: Суюнов — Холмуҳаммедов, Эшмурадов, Кримец (С), Зотеев — Исмоилов, Исматуллаев, Қодирқулов — Жалолиддинов, Сергеев, Абдухолиқов.
Захира: Абдужалилов, Қобилов, Алиқулов, Муҳиддинов, Бозоров, Турғунбоев, Муртазоев, Норхонов.
Беларусь: Павлюченко — Матвейчик, Политевич, Павловец, Бурко (Швецов, 90) — Корзун (Лисакович, 67), Кендиш — Нехайчик (Карпович, 90), Драгун, Стасевич (к) — Лаптев (Подстрелов, 78).
Ҳакамлар — Умар Муҳаммад ал-Алий, Ҳасан ал-Ҳамрий, Зайд Давид (барчаси — БАА).