Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Рифат Акрамхўжаев: «Асосий мақсад — яхши футболчиларни тарбиялаб бериш»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив“ U-18 жамоасига бош мураббий этиб Рифат Акрамхўжаев тайинланди. Бу йил ҳам ПФЛ томонидан Республика U-18 биринчилиги ташкил этилади.

Фақат аввалги икки йилда ўтказилган мусобақадан фарқли ўлароқ бу йилгиси Суперлига ва U-21 ёшлар лигаси билан биргаликда параллел равишда олиб борилади.

Яъни, Суперлига учрашувларидан бир кун олдин жамоаларнинг ўринбосарлари ўйин ўтказса, икки кун олдин U-18 жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Рифат Акрамхўжаев “Локомотив“ U-18 жамоасининг мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапириб берди.

Тайёргарлик ҳақида

— Янги мавсумга тайёргарликни 6-январдан бошладик. Ҳаммаси режа бўйича олиб борилди. Бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказиб шу орқали футболчиларни текшириб олдик. 26-феврал куни “Андижон“га қарши баҳс билан мавсумни бошлаймиз. Оʻйлайманки, ушбу мавсумда жамоамиз ўзини кўрсата олади.

“Бунёдкор“ U-18га қарши кечган ўртоқлик ўйини ҳақида

— Оʻйин яхши ўтди. Футболчилар имкониятлардан фойдаланиб рақиб дарвозасига учта тўп киритишди. Лекин назорат баҳсида барибир асосий эътибор ўйинчиларни текшириб олишга қаратилган бўлади. Муҳими расмий беллашувларда ўзимизни қанчалик кўрсата олишимизда.

Таркиб ҳақида

— Таркибдан кўнгил тўқ. 9-декабрдан “Локомотив“ U-21 жамоаси учун селексия ишларини бошлагандик. Кейин U-18 учун яхши футболчиларни таклиф эта бошладик. Вилоятлардан ўзимизга маъқул келган ёшларни сафимизга жалб этдик.

“Локомотив“ U-18 олдига қўйилган вазифа ҳақида

— Албатта, биз ҳам чемпион бўлишга ва ҳар бир ўйинда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммага яхши маълум, “Локомотив“ ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўйиб келади. Лекин ўз навбатида биз учун энг муҳими асосий таркибга муносиб футболчиларни етказиб бериш ва бу йўлда енг шимариб ишлаймиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 09:29, 24.02.2020.
Ўқилди: 2039 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик