Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Токио Олимпиадаси Лондонга кўчириладими?

Баҳо:
+ | -

Токио-2020 ташкилий қўмитаси Олимпия ўйинлари учун кўнгиллиларни тайёрлаш жараёнини кечиктирди. Бунга бутун дунёга хавф солаётган коронавирус сабаб бўлмоқда, дея хабар беради ташкилий қўмита матбуот-хизмати.

Кўнгиллиларни жамлаш айни кунларда амалга оширилиши кўзда тутилган эди. Аммо ташкилотчилар ҳали Олимпия ўйинларини бекор қилиш масаласини кўриб чиққани йўқ. Бир томондан Токио ҳукумати барча оммавий тадбирларни бекор қилмоқда. Шу боис ҳам 2.7 минг кишидан иборат кўнгиллилилар учун Олимпия ўйинларида ишлаш жараёнига бағишланган тренинг жорий йилнинг май ойи ёки ундан кейинроққа қолдирилади.

Бир неча кун муқаддам Лондон томони ўзларини Халқаро Олимпия қўмитасига 2020 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун альтернатив номзод сифатида кўриб чиқишни таклиф қилди. Британия пойтахти мэрлигига номзодлардан бири Шон Бэйли Японияда ҳам коронавирусдан бир неча юз киши зарар кўргани ва унинг тарқалишидан ташвишда эканини билдирди. Ўз навбатида Токио мэри Юрико Коике Шон Бэйлининг Олимпия ўйинларини Лондонга кўчириш ҳақидаги таклифига танқидий фикр билдирди. “Бу масаладан шаҳар мэрлиги учун курашда ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш яхши эмас”, – деди Юрико Коике. Таъкидлаш жоиз, ХОҚ ҳали бу борада якуний қарорни қабул қилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Британия пойтахти бунгача 1908, 1948 ва 2012 йилларда ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:59, 24.02.2020.
Ўқилди: 2895 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Тимур Кападзе Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [14013]

Суперкомпютер Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятини баҳолади [13937]

Зидан Мессидан 3 та гол ўтказган ўғлига тасалли берди [9860]

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги мағлубиятига баҳо берилди [4035]

Шмейхель: «Мартинес Бельгиянинг олтин авлодини барбод қилди, энди навбат Португалияга» [3490]

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча поғона пастга тушди? [3149]

Португалиялик футбол агенти терма жамоасининг Ўзбекистон устидан ғалаба қозонишига шубҳа билан қарамоқда [2855]

ЖЧ-2026: Канада Қатарни тор-мор этди, Осиё вакиллари ўйинни 9 киши бўлиб якунлашди [2449]

«Биз мўъжизалар ярата оламиз». Талғат Байсуфинов Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди [2419]

Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026'нинг учта асосий фаворитини маълум қилди [2242]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик