"Рома" яримҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини "Интер"га ўтиши мумкин, деб хабар беради FCInterNews нашри.
Манбанинг хабарига кўра, Милан клуби 23 ёшли футболчини сотиб олиш ниятида.
"Рома" Чемпионлар лигасига чиқолмаса бир нечта футболчини сотишга мажбур бўлади.
Хабар қилинишича, Пеллегринининг шартномасида, агар унга 30 миллион евро таклиф қилишса, бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзилган.
Ушбу мавсумда Пеллегрини А Серияда 18 та ўйин ўтказди ва битта гол урди ва тўққизта голли узатма амалга оширди.