Туриннинг «Ювентус» клуби футболчиси Маттейс де Лигт нега дарҳол ҳимоя марказида ўйнамаганини тушунтириб берди.
—15 ёшимгача плеймейкер бўлиб ўйнаганман. Лекин, менга кейинроқ фаолиятим яхши чиқиши учун марказий ҳимояда ўйнашим кераклигини айтишган. Аввалига менга ҳимояда ўйнаш ёқмайди деганман, аммо энди менга ярим ҳимояда ўйнаш ёрдам берганини тушундим. Ривожланишимдан мамнунман.
Сўнгги йилларда футболда техника муҳим ўринга чиқиб бормоқда. Ўйлайманки, барчаси биринчи бўлиб «Барселона»да бошланди ва «тика-така»ни ҳам улар авж олдиришди. Мен ким биландир бирга бир вазиятда бўлиб қолишдан қўрқмайман, чунки буни “Аякс”да ўрганганман».
«Юве» — Италиянинг энг кучли клуби, бизда тўп билан яхши муомилада бўлиш истаги бор. Бу учун биздан яхши техника талаб қилинади, — деди де Лигт УЕФА расмий сайтига.