Агар, масалан «Милан» якшанба куни “Женоа” клубига қарши бўлиб ўтган ўйинда мухлисларнинг пулларини қайтариб бериш тартибини ишлаб чиққан бўлса, «Ювентус» бошқа йўлни танлади.
1 март куни “Ювентус” клубининг “Интер” жамоасига қарши бўладиган учрашуви коронавирус сабабли, бўш трибунада ўтказилиши сабабли, клуб раҳбарияти ишқибозларнинг сотиб олган чипталари пулини қайтариб бермасликка қарор қилди дея хабар тарқатмоқда La Gazzetta dello Sport.
Гап 3 миллион евродан зиёдроқ сумма ҳақида кетмоқда.
Аслида бу клуб қоидаларига зид эмас, аммо, манбанинг айтишича, монополияга қарши кураш бўлими бу вазиятни синчковлик билан ўрганиб чиқади.