Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

ПСЖ муаммолар гирдобига тушиб қолдими?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Парижнинг ПСЖ клубидаги кескин вазиятга ойдинлик киритиб ўтади.

Очиғи Париж жамоасининг ҳар сафар ҳал қилувчи ўйинлар чоғида жанжалларга ўралашиб қолиши одат тусига айланиб бормоқда. Гап ПСЖнинг “Боруссия”дан енгиликган ўйини ҳақида бормяпти. Ушбу жамоанинг руҳий ҳолати мавсумнинг ҳал қилувчи палласида панд беришда давом этмоқда. Нафақат футболчилар, балки мураббийлар ҳам ПСЖга келгач, жанжаллар билан ўралашиб қолмоқда. Хатто ПСЖ жамоасига атиги бир мавсум учун ижарага олинган Икарди ҳам машмаша кўтаришга улгурди. Ҳеч қачон футболчилари билан сан-манга бормаган Томас Тухел етакчи футболчилар билан контакт қилмай қойди. Шу ва бошқа муаммолар борасида бугун қисқача мулоҳаза юрутамиз.

ПСЖ жуда яхши старт олди. Барчаси ўз ўрнида ва ўз вақтида амалга ошишни бошлагач, барча узоқ кутилган ЕЧЛ кубогининг иси келаётгани ҳақида тинмай сўзлай бошлади…

Икарди мавсум бошида ПСЖ учун жуда ҳам фойдали эди. Хатто Мбаппе, Неймар, Ди Мария сингари ҳужумга жавоб берувчи футболчилари бор жамоа ўйин услубига ҳам мослашиб олгандек эди гўё. Ҳар бир ўйинда майдонга тушиши ва гол киритиши ҳам одатий ҳолатга айланган, клуб уни “Интер”дан сотиб олишига ҳеч кимда шубҳа йўқ эди. Икарди нима бўлипти? Хатто ёзда “Барселона”га кетаман деб “тўполон” кўтарган Неймар ҳам бирдан машғулотларга тушиб кетди.Бразилиялик футболчи ўз интервюларида клубга содиқ эканлиги, жамоа билан “олтин тўп”ни ютмоқчилиги ҳақида сўзлаб мухлисаларни “эритиш”ни уддалади ҳам. Баъзи учрашувларда Неймарнинг ҳимояда тер тўкаётганини ҳам кўрганлар бўлди. Барчаси, йўқ барча-барчаси ҳамирдан қил суғургандек кетаётган эди, бироқ ЕЧЛ плей-офф ўйинлари бошланиши билан отлар қўшилган арава бирданига қовоққа айланди қўйди.

Жамоадаги кўнгилсизликлар Дортмунддаги ўйиндан аввалроқ бошланди аслида. Аввалига Мбаппе ва Тухел ўртасида кичик “жанжалча” чиққани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Кейин Неймар уюштирган кеча ва унинг жароҳати вазиятга жиддий назар солишга мажбур қилди. Германияга учиб кетиш олдидан ПСЖ га “Амьен» устидан ғалаба қозониш учун 4 та гол ҳам камлик қилди. 4:4 натижа билан якунланган ўйиндан сўнг, кўплаб мутахассислар жамоадаги мувозанатнинг бузилганини дарров пайқашди. Руҳий босим борасида-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Холанднинг Дортмунддаги яккаҳон концертидан сўнг, футболчилар бирин кетин ўз норозилигини билдиришни бошлади. Ҳар доимгидай бу ишни Неймар бошлаб берди. Унинг ПСЖ манзилига айтган сўзларидан сўнг, ўртадаги вазият янада кескинлашиб кетди.

Шу ўринда, кўпчилик эътиборидан четда қолган вазиятга тўхталиб ўтсак. Айни дамда ПСЖда қолиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилаётган Икарди ва “Интер” ўртасидаги можора бежиз чиқмаган кўринади. Football Insider нашррининг маълум қилишича, “Боруссия”га қарши учрашувда Икарди яхшигина томоша кўрсатган экан.

Аргентиналик футболчи “Боруссия”га қарши учрашув олдидан ҳеч қандай сабабсиз асосий таркибга китирилмади. Бундан хабарингиз бор албатта. Юқорида номи зикр қилинган нашрларинг маълум қилишича, Икарди ўзининг заҳирада қолдирилганини эшитгач, кийиниш хонасида жанжал кўтаришга урунган. Хатто кийиниш хонасидаги бир нечта стулларни синдиришгача борган. Бироз ўзига келгач, мураббийдан хафа эканлигни намойиш этганча, ўйин тугаб, Парижга қайтиб келгунча ҳеч ким билан суҳбатлашмаган.

Қайсидир маънода уни тушуниш мумкин. Айни дамда жамоадаги энг яхши ҳужумкор футболчини ҳисобда 2 та тўп фарқи билан ортда қолаётган паллада майдонга тушурмасликни яна қандай изоҳлаш мумкин? Очиғи Тухел ҳам вазият қўлидан чиқиб кетганини яхши англаган кўринади. Юлдузлар билан ишлашда тажрибасиз немис мураббийи ўша куни атиги 1 та ўзгаришни амалга оширди холос.

Катта эҳтимол билан Томас ҳам кескинликнинг пайдо бўлишида қисман айбдор.
Дортмунддаги аламли мағлубиятдан бир неча кун ўтиб, Неймар ва ПСЖнинг бошқа футболчилари туғилган кун муносабати билан уюштирган кечадаги суратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Ўша суратлардан сўнг, ПСЖ раҳбарлари вазият нақадар кескин эканлигини англашди ва жамоанинг спорт директори Леонардо фавқулотда мажлис ўтказишга қарор қилди. Манбаларнинг маълум қилишича, Леанардо деярли 1 соат мобайнида футболчиларни инсофга чақиришга урунган. Қайсар Тухел эса, бу орада журналистларга клубдаги вазиятни тушунтириш билан банд эди:

“ Ҳаммаси жойида, ҳавотирга ўрин йўқ. Биз кутилмаган натижалардан хурсанд эмасмиз. Биз ҳам Дотмундаги мағлубиятдан сизлар каби ҳайрон қолганимиз рост. Барчаси борасида футболчилар билан гаплашиб олдик. Бундай мавзудаги сўзлари клубнинг шахсий муаммоси ва у “ичкарида” қолгани маъқул”.

Аслида бундай муаммолар Парижда биринчи маротаба содир бўлмаяпти. Жамоа футболчилари ЕЧЛ соврини учун қанчалар катта босимда қолиб кетаётгани шундоқ ҳам барчага маълум. Мураббий ҳаммаси жойида эканлигини маълум қилгани билан, муаммо бартараф этилгани йўқ. Сўзимизга ПСЖнинг “Бордо” билан бўлган ўйини яққол исбот. Тўғри, бу сафар Париж клуби (4:3) ғалаба қозонди, бироқ жамоавит руҳ ўша ўйинда ҳам кўринмади. Насир Хелайфи ҳам вазиятга қандай аралашишни тушуна олмаяпти. Леанардо-ку, умуман аросатда қолиб кетди. Футболчгиларни ёнин олса, мавсумнинг энг қизғин палласида жамоани ким бошқарувига олади? Агар мураббий томонида эканлигини маълум қилса, юлдузли футболчилар очиқчасига ўйинни бериб юбормайди деб ким кафолат беради?

“Бордо” билан ўйинда Неймарнинг асаблари дош бермади. Ўйиннинг сўнги дақиқаларида атайин қўпол ўйнади ва иккинчи сариқ карточкани олди. Бир неча ҳафта илгари мухлислар меҳрини қозонган бразилиялик футболчи яна ўз статусига қайтди қўйди. Айни юлдузлар жамоаси мавсумнинг қийматини белгилаб берувчи қисмига ички жанжал ва руҳий босим остида етиб келди. Етмаганига, жамоадаги ягона камтарин юлдуз Тиаго Силва ҳам жароҳат олди ва сафдан чиқди.

Кулгулиси шундаки, ПСЖ мана бир неча йилдан бери мавсумнинг айнан шу қисмида ўзини-ўзи жар ёқасига олиб келмоқда. Европанинг грандалри эса жар ёқасидаги рақибларини ортиқча қийинчиликсиз пастга қулатиб юбормоқда. Бунинг сабаби нимда? Таркибдаги табақаланишдами? Ҳужум ва ярим ҳимоячиларнинг савиясида фарқ каталигидами? Ёки жамоа ўзи учун мос мураббий танлай олмаяптими? 19 жамоа 2-ўрин учун кураш олиб борадиган чемпионатдами? Балки Тухелни “Манчестер Юнайтед”дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг жавобини бериш керак бўлгандир? Балки шу сабабларнинг барчасидир. Балки муаммонинг сабаби умуман бошқа омил билан боғлиқдирд. ПСЖ раҳбарлари муаммодан қандай чиқиб кетишларини кузатишда давом этамиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:01, 25.02.2020.
Ўқилди: 9563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.