Туриннинг «Ювентус» клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи жамоадошлари Криштиану Роналду ва Матейс де Лигт ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Роналдунинг кучли фазиялати, ажойиб меҳнати ва ноёб техникалари тугамай. У шунингдек, энг майда нарсаларга ҳам эътибор берадиган барқарор футболчи. У энг яхши футболчи бўлиб қолиш учун жуда кўп меҳнат қилади. Криштиану ҳақиқий машина ҳисобланади. Ортда қолган икки йил ичида кўплаб жамоадошларим ундан кўп нарсаларни ўрганишга муваффақ бўлишди.
Де Лигтга келадиган бўлсак, у ноёб иқтидор соҳиби. Кьеллинининг жароҳати сабаб, уни зудлик билан таркибга қўшдик. У келажакда дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлади деб ўйлайман», — деди Леонардо Бонуччи.