Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Европа лигаси. Нимчорак финал босқичи қуръаси ҳақида

Баҳо:
+ | -

Европа лигасида 1/16 финал босқичи ўйинлари деярли якунланди. Бугун эса мусобақанинг нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қачон?
Қуръа маросими 28 февраль, жума куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Иштирокчилар
Қуйидаги жамоалар Европа лигаси нимчорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди:

"Байер" (Германия)
"Базель" (Швейцария)
"Вольфсбург" (Германия)
"Вулверхэмптон" (Англия)
"Истанбул Башакшехир" (Туркия)
"Интер" (Италия)
"Копенгаген" (Дания)
ЛАСК (Австрия)
"Манчестер Юнайтед" (Англия)
"Олимпиакос" (Греция)
"Рейнжерс" (Шотландия)
"Рома" (Италия)
"Севилья" (Испания)
"Хетафе" (Испания)
"Шахтёр" (Украина)
"Айнтрахт" (Германия) / "Зальцбург" (Австрия) *

* "Зальцбург" - "Айнтрахт" жавоб ўйини ноқулай об-ҳаво туфайли бугун — 28 февраль куни Тошкент вақти билан 22:00да бўлиб ўтади.

Қуръа тартиби қандай?
Жамоалар саватчаларга ажратилмайди. Бир мамлакат вакиллари ўзаро тўқнаш келиши мумкин. Қуръада биринчи тортилган жамоа дастлабки ўйинни ўз уйида ўтказади.

Эҳтимолий чекловлар ҳақида УЕФА қуръадан олдин эълон қилади.

Тақвим
Нимчорак финалнинг дастлабки ўйинлари 12 март, жавоб учрашувлари эа 19 март кунлари ўтказилади. Ўйинлар Тошкент вақти билан 22:55 ва 01:00га белгиланади.

Чорак финал ва ярим финал учун қуръа ташлаш маросими 20 март куни ўтказилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:45, 28.02.2020.
Ўқилди: 9462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5601]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4486]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3417]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2746]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2507]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2261]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2148]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2097]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1767]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1678]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик