Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Марат Бикмаев: “Бу саволни ҳакамга беринг”

Баҳо:
+ | -2

Яқиндагина ўз якунига етган “Локомотив” ва “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, Марат Бикмаевни суҳбатга тортдик.

- Марат бугунги учрашувнинг иккинчи бўлимида нега “Локо” бўш ҳаракат қилди?

- Ўйлашимча биз бўш ўйнамадик. Шунчаки вазият шуни тақозо этди. Иккита тўп фарқи “сирпаниб кетадиган” ҳисоб бўлмагани боис қарши ҳужумга таяндик. Энг муҳими мусобақани ғалаба билан бошладик. Қолгани жойига тушади.

- Погребниякнинг дебют голлари билан қандай табрикладингиз?

- Нима учун биз уни табриклашимиз керак? Аксинча,у бизни қутлаши лозим. Жамоа унинг гол киритишигаиккита вазият яратиб бергани учун.

- “Локо” дарвозасига белгиланган пеналти ҳаққоний эдими?

- Менимча зарба йўллангандан сўнг, пеналти белгилашга хожат йўқ эди. Рақиб вазиятга чиқди, ноаниқ зарба йўллади. Бу вазиятда пеналти бериш қанчалар тўғри билмадим. Шунга қарамай, жараёни 60/40 деб баҳолаган бўлар эдим. Ўйлашимча ўн бир метрлик нуқтани кўрсатиш шарт эмас эди.

- Ўйин давомида тўп икки бор “Локо” футболчисининг қўлига теккандек туюлди. Бу вазиятларга қандай баҳо берасиз?

- Бу саволларни ҳакамлар жавоб беришгани маъқул. Тўғриси мен бу вазиятларни майдонда туриб яхши илғай олмадим. Шу сабабли саволингизни очиқ қолдираман.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:37, 28.02.2020.
Ўқилди: 5193 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик