Кириш Регистрация

Биласизми? «Машъал» клуб халқаро бўлими бошлиғи — нигериялик мутахассис

Баҳо:
+ | -

Икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган «Машъал» клубида халқаро бўлим бошлиғи сифатида нигериялик мутахассис ишламоқда. Бу ҳақда "Nasaf news" веб-сайти хабар тарқатди.

Кеча бўлиб ўтган "Сўғдиёна"га қарши учрашув якунидан сўнг, Муборак тумани ҳокими Ғайрат Жовлиев «Машъал» футбол клубининг халқаро бўлим бошлиғи нигериялик Опеми Бадмус билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида ҳоким жамоа таркибига жалб этилган легионерлар салоҳияти билан қизиқди.

Жамоани янада шакллантириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Айни дамда нигериялик Опеми Бадмус ташаббуси билан «Машъал» жамоаси таркибига нигериялик Ифиани Ифиани ва Элла Кин жалб этилган.

Опеми Бадмуснинг кейинги режалари ўзбек футболчиларини хориж клубларига кўпроқ тўп суришларини таъминлаш. Шу билан биргаликда «Машъал» академиясига хорижлик мураббийларни жалб этишни режалаштирган.

Маълумот ўрнида, Опеми Бадмуснинг ташаббуси билан «Машъал»га жами 5 нафар легионерлар жалб этилган.

Манба: nnews.uz
Киритилди: 07:44, 01.03.2020.
Ўқилди: 2972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик