Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳимоячиси Эндрю Робертсон «Уотфорд» (0:3) клубидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
— «Уотфорд» ўйинга тез киришиб кетди, бизга эса вақт керак бўлди. Бизда бир нечта яхши вазиятлар бўлди, лекин улар камлик қилди. Мухлислар биздан бундай ўйинни кутишмаган эди, шу сабабли биз кечирим сўрашимиз шарт. Барчаси ўз қўлимизда. Ҳозиргача мавсум ажойиб ўтди, лекин биз барча ўрганиб қолган «Ливерпуль» бўла олмадик. Ўз мақсадларимизга эришиш учун аввалги ҳолатимизга қайтишимиз шарт, — деди Робертсон Sky Sports порталига.