Янги мавсумга таркибни кескин янгилаб юборган Александр Хомяков таркибга бир қатор ёш футболчиларни қўшиб олиш билан бир қаторда, тажрибали футболчиларни жалб қилишни ҳам унутмади.
Ҳозирги кунда "Андижон" сафида Молдавиялик Артём Литвяков, украиналик Дмитро Зозулялар ҳаракат қилаётган бўлса, нигериялик Ибе Окороанинг ҳужжатлари вақтида ҳал бўлмаганлиги сабабли, биринчи турда "Локомотив" клубига қарши бўлиб ўтган учрашувда майдонга туша олмаганди.
"Андижон" яна бир нигериялик футболчини жамоага таклиф этди. Ҳимоя қўрғонини мустаҳкамлик учун Александр Хомяков нигериялик футболчи Эммануэль Аривачукву таклиф этилди.
Танишинг, Эммануэль Аривачукву
Туғилган йили: 27.12.1993 йил;
Амплуаси: Марказий ҳимоячи;
Фуқаролиги: Нигерия;
Бўйи: 1,92 см;
Оғирлиги: 82 кг;
Эммануэль Нигерия чемпионатида иштирок этадиган бир қатор жамоаларда тўп сурган. Шунингдек, легионер футболчи сифатида Ҳиндистон, Судан, Ироқ чемпионатларида иштирок этган.
Сўнгги жамоаси Ироқнинг “Нафт Майсан” клуби ҳисобланади.
2017 йилнинг 19 август куни Бенин терма жамоасига қарши бўлиб ўтган баҳсда Нигерия терма жамоасидаги дебют учрашувини ўтказган.
Унинг сўнгги клуби “Нафт Майсан” ўтган йилги мавсумда 20 жамоа орасида 5-ўрин билан чемпионатни якунлаган. Ҳозирги пайтда айни сабабларга кўра, Ироқ чемпионати номаълум муддатга қолдирилди.