Кириш Регистрация
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри 0-1 Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано 1-1 Хетафе
03/01 16:30 Комо - Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал
04/01 00:45 Аталанта - Рома
04/01 01:00 Эспаньол - Барселона
04/01 16:30 Лацио - Наполи
04/01 17:30 Лидс - Ман. Юнайтед
04/01 18:00 Севилья - Леванте
04/01 19:00 Фиорентина - Кремонезе
04/01 20:00 Эвертон - Брентфорд
04/01 20:00 Фулхэм - Ливерпуль
04/01 20:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
04/01 20:00 Тоттенхэм - Сандерленд
04/01 20:15 Реал Мадрид - Бетис
04/01 22:00 Верона - Торино
04/01 22:30 Мальорка - Жирона
04/01 22:30 Алавес - Реал Овьедо
04/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

Эл-класико. «Реал» иккинчи бўлимда ғалабани ўз томонига оғдирди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла лигасининг 26-тури доирасида бўлиб ўтган "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди.

Биринчи бўлимда хавфли вазиятлар яратиш борасида каталонияликлар устунлик қилишди. Аммо Артур ва Месси жуда қулай вазиятда Куртуани доғда қолдира олишмади.

"Кўка-анорранглилар" иккинчи таймни ҳам фаол бошлашди. Аммо кўп ўтмай мезбонлар кучли прессинг эвазига "Барса"ни хато қилишга мажбур қила бошлашди. Натижада ташаббус Зидан жамоаси томонига ўтиб кетди.

Майдон эгаларининг уринишлари 71-дақиқада ўз самарасини берди. Тони Крооснинг ажойиб узатмасидан кейин Жуниор жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп "подкат" ташлаган Пикенинг оёғига тегиб, Тер Штегеннинг яқин бурчагидан ўтиб, тўрга бориб тушди.

Ушбу вазиятдан бир дақиқа аввал эса эндигина захирадан майдонга тушган Брэйтуэйт илк уринишдаёқ гол уриб кетиши мумкин эди. У тезликда Марселодан ўтиб кетди ва яккама-якка вазиятда зарба берди. Рамос зарбани қайтариб қолган эди.

Захирадан тушиб гол уришни эса Мариано Диас қойил қилди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ўйинга қўшилган Диас қарши ҳужумда ўнг қанотда Альбадан ўтиб кетиб, яккама-якка вазиятга чиқди ва Тер Штегенни доғда қолдирди!

Шу тариқа, имкониятлардан самарали фойдаланган "Реал" ғалаба қозонди ва мусобақа жадвалида 56 очко билан пешқадамга айланди.

Испания Ла лигаси, 26-тур
Реал Мадрид – Барселона 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 71 Винисиус Жуниор, 2:0 – 90 Мариано Диас.
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Карвахаль, Рамос, Марсело, Вальверде (Васкес, 86), Каземиро, Иско (Модрич, 79), Кроос, Винисиус Жуниор, Бензема (Мариано Диас, 90).
Барселона – тер Стеген, Семеду, Умтити, Пике, Альба, Артур (Ракитич, 80), де Йонг, Бускетс, Видаль (Брэйтуэйт, 69), Месси, Гризманн (Фати, 81).
Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (10), Карвахаль (19), Альба (19), Месси (85).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:07, 02.03.2020.
Ўқилди: 5837 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.