Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс "Реал" клубидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўйинни назорат қила олмай қолдик, чунки тўп билан муомала қилишни йўқотдик. Барчага аёнки, "Барселона" тўп билан яхши ҳаракат қиладиган ажойиб футболчилар бор. Биз шунчаки ҳимояланаётганимизда жамоамиз хотиржам бўла олмайди. "Барселона" - жисмонан кучли клуб ҳисобланади.
Турнир жадвалининг юқори қисмидан муқим ўрин эгаллаб олиш учун имконият бор эди. Биз биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилдик, лекин иккинчи бўлимда ўйин тизгини бутунлай ўзгарди. Ҳимояда хато қилмаслик учун қўлимиздан келганини қилдик, лекин рақиб ўз имкониятидан фойдаланиб олдинга ўтди. "Реал" ўзининг голини ноқулай вақтда киритди", - деди Бускетс Marca нашри билан суҳбатда.