"Ливерпуль" клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Дэниел Старриж 3,5 ойга футболдан четлатилиб, 150 минг миқдорида жаримага тортилди.
Футболчи тотализаторга пул тикиш билан қоидабузарликка йўл қўйгани аниқланган. Олиб борилган суриштирув ишларига кўра, Старриж 2018 йилда акаси орқали ўзининг "Севилья"га ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотга пул тиккан.
Футболчи 2020 йилнинг ёзига қадар ҳар қандай профессионал футбол фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас. Аввалроқ Старриж "Трабзонспор"ни муддатидан аввал тарк этгани ҳақида хабар берилган эди.
30 ёшли футболчи фаолияти давомида "Манчестер Сити", "Челси", "Болтон", "Ливерпуль" ва "Вест Бромвич" каби клубларда ўйнаган.