Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Манчестер Сити» бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

"Коритиба" ҳимоячиси Ян Коуто мавсум охирида "Манчестер Сити" футболчисига айланади, деб хабар беради инглиз клубининг расмий сайти.

Ёш ҳимоячи "шаҳарликлар" билан беш йиллик шартнома имзолайди. Трансфер қиймати 6 млн еврони ташкил этади ва Бразилия клуби яна 6 млн евро бонус сифатида олиши мумкин.

"Барселона" 17 ёшли футболчини сотиб олишга ҳам қизиқиш билдирган, аммо "Ман Сити" икки баравар кўпроқ таклиф қилган.

Маълумот ўрнида, Коуто Бразилия У-17 жамоаси сафида 13 та учрашув ўтказган ва ўтган йили жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Манба: Sky Sports
Киритилди: 17:43, 03.03.2020.
Ўқилди: 2823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик