Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Арсенал” ёзда ҳимоячи оладими?

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ёзги трансфер ойнаси чоғида ҳимоя чизиғини кучайтириб олишни режалаштирмоқда. “Calciomercato” нашри берган хабарларга қараганда, жамоа нишонида “Ювентус” ҳимоячиси Мерих Демирел турибди.

Манба берган хабарларга қараганда, Турин клуби туркиялик футболчининг трансферига қарши эмас, сабаби футболчи жароҳатидан сўнг узоқ муддат жамоага ёрдам бера олмаслиги мумкин. Ҳимоячининг ўзи ҳам ўйин амалиётга эга бўлиш мақсадида Туринни тарк этишга қарши эмас.

Элсатиб ўтамиз, ҳимоячи билан шунингдек “Севила”, “Лестер” ва “Атлетико” жамоалари ҳам жиддий қизиқиб қолган.

“Тоттенҳэм”га ҳам ҳимоячи керакми?


Каталониянинг “Барселона”жамоаси ҳимоячиси Сержио Роберто ёзда АПЛга ўтиши мумкин. Sports.esнашри берган хабарларга қараганда, ҳимоячининг ҳизматлари билан “Тоттенҳем” жамоаси жиддий қизиқиб қолган.

Манба берган хабарларга қараганда, “Барселона” ўз ҳимоячисини 40 миллион евро эвазига сотишга қарши эмас. 28 ёшли футболчининг ўзи бу борада фикр билдирмаган бўлсада, ёзда унинг трансфери амалга ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Роберто ушбу мавсумда “Ла Лига” ўйинларининг 22 тасида майдонга тушди ва 1 та гол киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек, унинг хисобида 2 та ассист ҳам мавжуд.

ПСЖ футболчиси “Барса”га ўтмоқчи

 

Франсиянинг ПСЖ жамоаси сардори Тиаго Силва ва ПСЖ ўртасидаги шартнома шу йилнинг ёз ойида ўз якунига етишидан хабарингиз бор. Марказий ҳимоячи парижликлар билан шартномани узайтиришдан бош тортди ва жамоани эркин агент сифати тарк этмоқчи.

“MundoDeportivo” нашри берган хабарларга кўра, ҳимоячи ёзда “Барселона” жамоасига ўтишни истамоқда. Нашр берган хабарларга қараганда, ҳимоячи фаолияти якунлангунига қадар Лео Месси билан бир жамоада тўп суришга улгуриб қолмоқчи.

Қайд этиб ўтиш жоиз, бразилиялик ҳимоячи “Лига 1” мусобақасининг 21 та ўйинида майдонга тушди ва ҳозирча гол киритгани йўқ.

Жиру Римда?!

“SDS” нашри берган хабарларга қараганда, Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Оливие Жиру Римнинг “Латсио” жамоасида қизиқарли таклиф олган. Унга кўра, “бургутлар” ҳужумчига йилига 3,5 миллион евро маош кўрсатилган уч йиллик шартнома таклиф қилишганваяна 1 миллионтурлибонуслартариқасидақўшибберилишикўздатутилган.

Ёзда эркин агентга айланиши кутилаётган ҳужумчининг ҳизматлари билан “Лион”, “Вест Ҳем”, “Интер” ва “Кристал Пелас” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Арманистонлик футболчи Россияга келадими?

Римнинг “Рома” жамоасида ижара асосида тўп сураётган Генрих Мхтарян ёзда Россиянинг “Зенит” жамоаси футболчисига айланиши мумкин.

Бу ҳақида футболчининг синглиси ва агенти Моника Мхитарян хабар бермоқда. Моника акасининг Россияга кўчиб ўтиши мумкинлигини ва РПЛ эшиклари Генриҳ учун доиммо очиқлигини ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ёзиб қолдирган.

Calciomercato нашри берган маълумотларга қараганда эса, “Рома” арманистонлик футболчининг ўйинидан қониқиш хосил қилмоқда ва уни ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас.

Ҳуқуқлари “Арсенал”га тегишли бўлган Мхтарияннинг ўзи Италияда қолишга қарши эмас.Қаҳраномиз аллақачон италиянча сўзлашишни мукаммал ўзлаштириб олган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:48, 04.03.2020.
Ўқилди: 4215 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.