Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания боксчилари учун лицензион мусобақа бошланди. Кеча -75 кг вазнли боксчимиз Фанат Қаҳрамонов мусобақа доирасида мезбон спортчини мағлубиятга учратди. Биз унинг дастлабки жангидан сўнг фикрлари билан қизиқдик.
"Оз вақт қолганида мусобақада қатнашишим аниқ бўлди. Шу сабабли дастлабки жангим бироз қийин бўлди. Тўғрисини айтаман, вазн қайтариб чарчадим. Уч кун ичида олти килограмм вазн ташлашга тўғри келди. Насиб бўлса, келаси жангларда янада яхшироқ ўйин кўрсатаман ва ўзимга билдирилган ишончни оқлайман", — деди Қаҳрамонов.
Энди Фанат мусобақанинг нимчорак финалида учинчи рақам остида сараланган боксчи, самоалик Янсен Пуотага қарши рингга кўтарилади.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати