Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Футбол ва Коронавирус

Баҳо:
+ | -

Stadion.uzфутбол оламидаги коронавирус билан боғлиқ сўнгги маълумотларни тақдим этишда давом этади

Франция футболи ҳавф остидами?

Айни дамда Франциянинг “Лига 1” ва “Лига 2” чемпионатларида жадаллик билан тарқалаётган вирусга қарши кураш чоралари кўриб чиқилмоқда.

“L’equipe” нашри берган хабарларга қараганда, эндиликда “Лига 1” ва “Лига 2” ўйинлари чоғида футболчиларнинг қўл бериб сўрашишлари таъқиқланади. Бундай қарор Франция футбол раҳбари Натали Буа де ля Тур томонидан тасдиқланган.

Ҳозирча ушбу юрт футбол раҳбарлари миллий чемпионат ўйинларини бошқа кунга қолдирганича йўқ, бироқ агар шароит тақазо этса, кескин чоралар қўлланиши ҳам мумкин.

РПЛ учрашувлари қолдирилмайди

Россия футбол раҳбари Александр Дюков коронавирус сабабли учрашувлар мухлисларсиз ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди:

Коронавирус билан вазият жиддий эканлигни англаб турибмиз. Россия чемпионати ва кубок ўйинларини мухлислар билан ўтказишни режалаштиряпмиз. РПЛ вазиятдан чиқиб кетишнинг турли йўлларини кўриб чиқмоқда. Бизда шунингдек, “б” режаси ҳам мавжуд. Бу режамиз ҳокимият бизга ваколат берсагина ишга тушиши мумкин.

“Валенсия” ва “Аталанта” учрашуви мухлисларсиз ўтади

ЕЧЛнинг 1/8 босқичи доирасидаги “Валенсия” : “Аталанта” ўртасидаги жавоб ўйини мухлисларсиз стадионда бўлиб ўтадиган бўлди. 10-март санасига мўлжалланган учрашувда “Месталиа” стадионига мухлислар келиши таъқиқланди.

Жавоб учрашуви мухлислар иштирокисиз ўтказилиши борасида Испания ҳукумати буйруқ берган. Шу сабабли, “Валенсия” жамоасида вазиятни тўғри қабул қилишдан бошқа чора йўқ.

Эслатиб ўтамиз, “Валенсия” ва “Аталанта” ўртасидаги биринчи учрашувда мезбонларнинг (4:1) қўли баланд келган эди.

Италияда чоралар кескинлашмоқда

Италия ҳокимияти мамалакатдаги барча спорт мусобақалари “ёпиқ эшиклар” тарзда ўтказилиши борасида қарор қабул қилди.

Унга кўра, 3-апрелга қадар Италиядаги бирорта спорт ўйинларига мухлислар киритилмайди. Бунга сабаб апеннин яриморолидаги коронавирус юқтуриб олганларнинг сони ортиб бораётгани кўрсатилмоқда.

Айни дамда, вирусдан вафот этганлар сони 107 тага етди. Коронавирусдан азият чекаётганлар сони эса, 2706 тадан ошиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга келиб Италия клубларининг барчаси ўз футболчиларини мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиб турибди. Маълумотларга қараганда, бирорта “А Серия” футболчиси ушбу вирус билан “тўқнаш” келмаган.

АПЛ жамоалари жонбозлик кўрсатмоқчи

“The Times” нашри берган хабарларга кўра, АПЛнинг барча клублари коронавирус сабабли мавсум якунига қадар мухлисларсиз стадионда майдонга тушишга тайёр эканлигини расман маълум қилган.

Клубларнинг қарорини шунингдек “FA” ва “EFL” ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Ҳозирча бу масала борасида якуний қарор чиққани йўқ.

“Боруссия Дортмунд” турнедан воз кечди

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси Осиё қитъасида жадаллик билан тарқалаб бораётган коронавирус сабабли 2020-йилнинг ёз ойларидаги турнедан воз кечди.

Ушбу турне Япония, Хитой ва Таиландда ўктазилиши кўзда тутулган эди, бироқ клуб раҳбарлари эҳтиёткорлик сабабли ёздаги турнени бекор қилди.

Шунингдек, клуб футболчилари яқин 1 ой ичида очиқ машғулот ўктазмайдиган ва мухлисларга дастхат ҳам бермайдиган бўлди. Бу ҳақида клуб расмий сайти расман маълум қилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:16, 05.03.2020.
Ўқилди: 4219 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.