Кириш Регистрация
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес 2-2 Жирона
11/05 16:30 Фулхэм 0-4 Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка 1-0 Лас-Пальмас
11/05 19:00 Олимпик 1-2 Пахтакор
11/05 19:00 Металлург 0-0 Қизилқум
11/05 19:00 Вулверхэмптон 1-3 Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут 1-2 Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон 1-0 Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл 1-1 Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм 2-1 Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм 3-1 Лутон
11/05 19:15 Вильярреал 3-2 Севилья
11/05 21:00 Наполи 0-2 Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест 2-3 Челси
11/05 21:30 Гранада 0-4 Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан 5-1 Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио - Эмполи
12/05 17:00 Кадис - Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона - Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Марсель - Лорьян
13/05 00:00 Бетис - Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликларни тақдим этишда давом этамиз.

"Интер" уз футболчисини олиб қолмоқчи

Миланнинг “Интер” жамоаси ўз иқтидорли ёш футболчиси Алессандро Бастони ёзда бошқа жамоага ўтиши борасидаги миш-мишлар кўпайиб кетганидан хабарингиз бор.

“Сalciomercato” нашри берган хабарларга қараганда, “Интер” раҳбарлари 20 ёшли футболчини жамоада сақлаб қолиш учун барча чораларни ишга солишни режалаштирмоқда.

Шу сабабли, жамоа тез орада Бастонига маоши бир неча баробар каттароқ бўлган шартнома таклиф қилади. Айни дамда “Барселона” ва “Манчестер Сити” эътибор марказида турган ҳимоячининг ўзи ҳозирча вазиятга ойдинлик киритганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи ушбу мавсумда “А серия”нинг 13 та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1 та гол ёзиб қўйган.

“Аякс” ўз услубида

“Don Balon” нашри берган хабарларга қараганда, Голландиянинг “Аякс” жамоаси ёзда “Атлетико Мадрид” ярим ҳимоячиси Родриго Рикелмени ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Айни дамда, “Матрасчилар”нинг иккинчи таркибида ҳаракат қилаётган 19 ёшли қанот ярим ҳимоячиси “Аякс”нинг ёздаги асосий трансфер мақсадига айланади.

Клуб Родиро келажакда дунё даражасдаги юлдуз бўлиб етишишига шубҳа қилмаяпти. Шу сабабли, ёзда унинг трансфери учун 14 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Испаниялик футболчи ёш бўлишига қарамай, “матрасчилар”нинг асосий таркибида дебют қилишга ҳам муваффақ бўлди.

“Наполи” ҳужумчи изламоқда

Италиянинг “Наполи” жамоаси ёзда марказий ҳужумчи ҳарид қилишни режалаштириб қўйган. ТМW нашри берган хабарларга кўра, жамоа нишонида “Торино” сардори Анреа Белотти турибди.

Манба берган хабарларга кўра, 26 ёшли футболчининг трансфери учун “Наполи” жамоаси 30 миллион евродан воз кечишига тўғри келади. Белотти ёзда жамоани катта эҳтимол билан тарк этиши кутилаётган Дрис Мертенснинг ўрнини эгаллаши таҳмин қилинмоқда.

"Арсенал”га Оркуна керак

 

Лондоннинг “Арсенал”жамоаси “Фейнорд” футболчисини қўлга киртиш борасида музокараларни бошлаб юборди.

“Daily Mail” нашри берган хабарларга кўра, “кононирлар” Голландиянинг “Фейноорд” клуби ярим ҳимоячиси Оркун Кекчюни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бу ҳақида “Daily Mail” нашри маълум қилмоқда. “Тўпчилар” туркиялик плеймейкернинг трансфери учун 23 миллион евродан воз кечишга тайёр. Ингилизлар футболчининг Евро 2020 мусобақасида янада қимматлашиб кетишидан ҳавфсирагани боис трансферни тезроқ амалга оширишни истамоқда.

Манбада айтилишича, Оркун “Арсенал”да Месут Ўзилнинг ўрнини эгаллаши кўзда тутилган бўлиб, Артетанинг шахсан ўзи уни жамоада кўришни истамоқда.

Виллиан кетади

Лондоннинг “Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Виллиан “Челси”ни ёзда тарк этиши тобора ҳақиқатга айланиб бормоқда. UOL нашри берган хабарларга қараганда, бразилиялик футболчи “аристократлар” таклиф қилган икки йиллик шартномадан воз кечган. Виллиан Лондон клубидан камида 3 йиллик шартнома таклиф қилишни талаб қилмоқда.

31 ёшли футболчи ва клуб ёзга қадар келишувга эришмаса, Виллиан клубни эркин агент мақомида тарк этиш ҳуқуқига эга бўлади.

UOL нашри берган маълумотга кўра, Виллиан учун асосий даъвогар “Барселона” ва “Ювентус” бўлиб турибди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:35, 06.03.2020.
Ўқилди: 11984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.