Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания минтақаси боксчилари учун лицензион мусобақасида бугун нимчорак финал босқичи жанглари давом этмоқда.
69 кг. вазнли ўзбекистонлик боксчи Бобоусмон Батуров ҳозиргина Янги Зеландия вакили Доминик Ройга қарши рингга кўтарилди. Жанг давомида устунлик тўлалигача ҳамюртимиз томонида бўлди. Батуров анчагина зарбасини рақиб гавдаси ва юз қисмига ўтказа олди. Натижада ҳакамлар бир овоздан Бобо-Усмоннинг ғалабасини эътироф этишди — 5:0 (30:27, 30:26, 30:26, 30:25, 30:25).
Навбатдаги ғалаба Бобоусмон Батуровни мусобақанинг ярим финал босқичига олиб чиқиш билан бирга Токио-2020 йўлланмасини ҳам тақдим этади.