Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Бахтиёр Ашурматов: «Металлург» қарши ҳужумлардан унумли фойдаланди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 2-туридан ўрин олган “Металлург” – “Қўқон-1912” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

“Бугун икки тенг кучли жамоа ўзаро тўқнаш келди. Ўйин ҳам тенг курашлар остида кечди. “Металлург” бугун омадлироқ эди ва шу сабабли зафар қучди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса ўз майдонимизда бўладиган учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак.

Меҳмонда ўйнаганимизга қарамай ўзимизни худди ўз уйимизда ўйнагандек хис этдик. Бунинг учун узоқ масофадан келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Йигитлар шижоат билан ҳаракат қилишди. Вазиятлар етарлича бўлди. “Металлург” имкониятдан фойдаланди, биз эса йўқ.

“Металлург” ҳимоявий ўйнайди деб тахмин қилгандик ва шунга қараб тайёргарлик кўрган эдик. Асосан ҳимоядан ҳужумга чиқишда хатоликлар кузатилди. Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумларини тўхтатиб қола олмадик. Бу ҳам мағлубиятнинг асосий сабабларидан бири бўлди.

Бекободликлар таркибида бир қатор тезкор футболчилар бор. Масалан Шаҳзод Убайдуллаев. Дониёр Нарзуллаевнинг бугун асосий таркибда тушишини кутмаган эдик. Боиси ўтган тур Аброр Тошқўзиев гол киритиб, яхши ҳаракат қилган эди. Нарзуллаев бугун фаол бўлди ва ўйин тақдирини Нарзуллаевнинг тезкорлиги ҳал қилди”, – деди Ашурматов.

“Металлург” матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:07, 06.03.2020.
Ўқилди: 2332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.