«Ювентус» клуби «Реал» бош мураббийи Зайниддин Зиданни жамоа бошқарувига олиб келмоқчи. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар тарқатди.
Манбага кўра, туринликлар Зидан йиллик маоши 7 миллион фунтга тенг бўлган 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Маълумотларга қараганда, "кекса синьора" президенти Андреа Аньелли франциялик мутахассис билан илиқ муносабатларга эга.
Ўз навбатида Зидан ҳам Туринга кўчиб ўтишга қарши эмас, аммо у «Реал» билан шартномани бекор қилиши учун «Ювентус» товон пули тўлишини истамайди.
Шунингдек, Зиданнинг "Қироллик клуби"даги тақдири ушбу мавсумда қайд этадиган натижаларга боғлиқ бўлиб турибди.
Бундан ташқари, «Ювентус» Зидан билан шартнома имзолаш орқали жаҳоннинг энг яхши футболчиларини сотиб олишни, Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни ва янги ҳомийларни жалб қилишни кўзламоқда.
Мураббийнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.